Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ХИЙЛАИ ШАРЪИЙ

00:00 / 23.02.2010 | eski savollar | 778
Ассалому Алайкум Ва Рохматуллохи Ва Боракотуху Хурматли Шайх Хазратлари. ХИЙЛАИ ШАРЪИЙ хакида шариъат нима дейди.Шу иш жоизми.Хийлаи шаръий, шариъатни алдашми маъноси?Бу Хийлаи шаръийга кайси амаллар киради?Устоз батафсил жавоб берсангиз илтимос!Аллох рози булсин сиздан омийн Аллоху акбар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳийлаи шаръий деганда гуноҳдан қутилиб қолиш ёки ҳаққа эришиш учун ўйлаб топилган услублар тушунилади. Мисол учун, бир киши отдан тушсам хотиним талоқ бўлсин, деди. Кейин ўзи оғир ҳолатда қолди. Уни фақиҳнинг ҳузурига олиб боришди. Фақиҳ, бу одамни оти билан дарахт олдига олиб боринглар, отдан дарахга ўтсин ва ерга тушсин, деди. Шу билан ҳалиги одамнинг хотини талоқ бўлмаслиги учун шаръий ҳийла топилди. Шу каби гуноҳдан асраниш ва ҳаққа эришиш бобидаги ҳийлалар жоиз.- Аммо гуноҳга ва ноҳақликка сабаб бўладиган ҳийлалар жоиз эмас. Мисол учун, бир киши жамоат намозига боришдан қочиб сармсоқ еб олса, гуноҳкор бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat