Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

видио лавха изохи

00:00 / 27.03.2012 | eski savollar | 768
БИСМИЛЛАХИР РАҲМОНИР РОҲИЙМ Фазийлатли Шайх Жаноблари, Ассалому алайкум! Айни кунларда кўпчилик одамлар қўлидаги мобил телефонларда «илонга айланиб қолган аёл» сарлавхаси оситидаги фото лавха оммалишб кетди. Одамларни гапларига қулоқ соладидан бўлсак; «бу аёл хажга борганмиш, қайтиб келганидан кейин «Ҳажга бориб итдай чарчаб келдим. Одамлар илонга ўхшаб айланиб юраверар экан», деганмиш ва эртаси куни илонга айланиб қолганмиш», деган гаплар тарқаб кетган. Ушбу видио лавха одамлар қўлида телефондан телефонга кўчиб юрибди. Аслини олганда мазкур видео лавха 2009 йилда Индонезияда тайёрланиб ЁуТубе порталига жойлаштирлгани маълум бўлди. Аммо, масалани харатли томони хам бор деб уйлайман, бу фото лавхалар ўз-ўзидан тарқамайди, унга берилилаётган “изохлар” хам одамни ўйлантириб қўяди. Бу каби ишларни орқасидан кимдир ниманидир хохлаётганга ухшайди, бу хам ақийдани бузиш борасида олиб борилаётган ташвиқотлардан бири эмасмикин? Балки мени ёзаётганларим унча ахамиятга молик эмасдир, лекин кўпчилик ёшлар, аёллар ва баъзи бир ёши катта одамлар ҳам шу нарсага ишониб, унга жиддий тус беришмоқда. Биз кўрган билганларга бу нарса ёлғон бўлса керак, уни телефондан телефонга ўтказиш яхши эмас, деб тайинламоқдамиз. Лекин бизни гапимиздан кўра бу борада Сизни фикрларингиз кенг жамоатчилик учун таъсирли бўлишини инобатга олган холда Сизга мурожаат қилишга жазм қилдим. Хурматли Шайх жаноблари, бу ёзганларим жавоб бериш учун арзимас нарса бўлиб, Сизни вақтингизни олган бўлсам мени кечиринг устоз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Фикрларингиз жуда тўғри. Мен бу масалада аввал ҳам иккита саволга жавоб бердим. Алоҳида сувратли ёзув ила бу масалани батафсил муолажа қилиш режасини ҳам амалга ошириш пайидамиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat