Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазои Қадар ҳақида

00:00 / 08.05.2007 | eski savollar | 918
Ассалому алайкум. Ҳурматли Устоз. Қазо ва қадар, тақдир ҳақида эшитганларим мени фикрларимни чалғитиб ташлади. Илтимос шулар ҳақида баъзи бир саволларимга жавоб берсангиз. 1. Аловуддийн Мансур ҳазратларининг Тавсири Ҳилолларидаги Анъом сурасида мушрикларга қарата "Агар Аллоҳ хоҳласа сизлар мушрик бўлмаган бўлардингиз" ёки "Аллоҳ ҳоҳлаган бандасини ҳидоятга бошлаб хоҳлаган бандасини адаштириб қўяди" деган баъзи оятлар мавжуд. Устоз инсон бу дунёда ўз ихтиёрига қараб иймонни ёки куфрни танламайдими? Аллоҳ қандай бандаларини ҳидоятга бошлаб , қандайларини адаштириб қўяди? Мўмин одам Аллоҳ хоҳлагани учун мусулмонми, кофирлар эса фақат Аллоҳ хохлагани учун кофирмилар.? 2. Аллоҳ ҳар бир бандасини нима иш қилишини азалдан билади деб эшитганмиз. Яъни бир соатдан сўнг биз намозни ихлос билан адо этамизми ёки бошқа ҳаром ишларни қиламизми (Аллоҳ асрасин ) ҳаммасини Аллоҳ азалдан билади. Аллоҳнинг барча нарсани азалдан билиши бизни Аллоҳни рози қилиб уни суйган қули бўлишимиз ёхуд унинг ғазабига дучор бўлишимиз (Аллоҳ асрасин ) учун тўсиқ бўла ололмайдими? ( тўсиқ сўзи агар ноўрин бўлса Аллоҳ ўзи кечирсин)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аввало Алоуддийн Мансур жанобларининг «Тавсири Ҳилоллари» йўқ. Аслида «Тавсир» эмас тафсир бўлиши керак. У кишининг Қуръони Карим маъноларига таржимаслари бор. Қолаверса, тафсирнинг ояти бўлмайди. Қуръоннинг ояти бўлади.Бу масалани кўп ёзилган. Бизнинг билишимизча ва бизнинг тилимиздаги ёзилганлар ичида сизга менинг «Сунний ақийдалар» китобимни ўқишни тавсия қиламан.

Топ рейтинг www.uz Openstat