Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сокит

00:00 / 11.10.2011 | eski savollar | 738
Ассалому алайкум Шайх хазратлари. Сизнинг бундай улуг хизматингиздан Аллох рози булсин.Бизнинг худудларда "Оппок хужага атаб сокит килинади" (шундай гапиришади). Бу маросим катта инсонларни чакириб ош бериб эхсон килинади. факат бошкача амали хамирдан катлама пишириб, сутга чой солиб куй еги (жизза) солиб кушиб ичилади.Купчилик буни каттик тусга олишади. (масалан кушни кишлоклардагиларга бериб булмайди, сут ичилганда жим кимирламай утириш керак ва х.к.). Энг ачинарлиси "Оппок хужага атаб сокит килинади" деган фикрда булишади. бизнинг уйимизда хам бир неча марта утказилган. Лекин буни оддий савоб умидида килинган (хеч кимга эмас Аллохга атаб килинаётган)эхсон деган фикрни оиламиз катталарига тушунтириб келмокдаман. лекин бошка эхсонга келаётганларнинг ниятига кура бу амални килмаслик керакми, еки уз ниятимга караб ушбу эхсонни утказиш мумкинми?Савол беришдаги беодоблигим булса узр сурайман.Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокутух.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳамма нарса ниятга боғлиқ. Эҳсон ниятида соқит деб аталган маросимда тақдим қилинадиган таомни қилса, ҳечқиси йўқ. Аммо сизлардаги вазиятни ҳисобга олиб одамларга тушунтириш гапларини ҳам айтиб қўйиш яхши бўлади. Яъни, бу одатга айланиб қолган бидъат маросим эмас, шариатга мувофиқ эҳсон дея.

Топ рейтинг www.uz Openstat