Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Янги йилни, яъни 1-январь кунини кутиб олиш тугрисида

00:00 / 15.02.2011 | eski savollar | 4356
Ассалому алайкум мухтарам устоз! Кадрли шайх хазратлари! Сизга савол ила мурожаат килишга ижозат бергайсиз:1. Жума мавъизасида куйидаги сузлар маъруза килинди. Уша маъруза матнидан иктибос: «Халқимиз ичида “Янги йилни, яъни 1-январь кунини кутиб олиш, байрам қилиш, бир-бирини табрик қилиш мусулмончиликка тўғри келмайди, у христианларнинг байрами каби гапларни гапириб юрувчилар ҳам бор. Биз шу каби кимсаларга яна бир бор эслатиб қўймоқчимизки, 1-январь христианларнинг байрами эмас, балки шамсий-милодий сана билан йил ҳисобини юритувчи халқларнинг ҳаммаси учун йил боши сифатида қарши олинадиган кун. Ваҳоланки, христианларнинг “Роджество” куни 25 декабрь ёки 7 январга тўғри келади. 1-январни эса барча дунё халқлари қатори биз ҳам йилнинг янгиланиши сифатида кутиб оламиз ва бир йил давомида қўлга киритган ютуқ ва камчиликларимизни бир сарҳисоб қилиб оламиз. Динимиз таълимоти бўйича ҳар бир кунни қарши олишда “Мана шу ёруғ кунга саломат еткизганингга шукр”, - деб Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтишимиз лозим.Азҳари шариф уламолари нашр этган “Баёнун линнос” номли китобда бу хусусда мусулмонлар учун анча кенглик борлиги қайд этилган. Далил сифатида “Рум” сурасининг 1-5 оятлари ва ҳадиси шарифлардан келтирилиб, икки ҳайитдан бошқа муҳим воқеа юз берган саналарни байрам қилиш ва байрамлар диний ҳамда дунёвий сабаблар муносабати билан нишонлаш дурустлиги зикр этилган. Жумладан, Рум сурасида шундай дейилади: “Олдин ҳам, кейин ҳам иш Аллоҳникидир. Ўша кунда мўминлар (румликларнинг ғалабасидан) шодланурлар Аллоҳ (аҳли китобларга) мадад бергани сабабли. (У) хоҳлаган кишига мадад берур. У Азиз (қудратли) ва Раҳим (раҳмли)дир”.» Иктибос тугади.Байрамларни нишонлаш хусусида бошка далилларни хам укигандим. Уларда айтилишича икки хайитдан бошка байрамларни нишонлаш дуруст эмас.Бугунги кунда Мен сизнинг динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим. (Моида сураси, 3-оят)Ким Исломдан бошқа динни хоҳласа, бас, ундан бу ҳаргиз қабул қилинмас ва у охиратда зиён кўргувчилардан бўладир. (Оли Имон сураси, 85-оят)Абу Ҳурайра р.а. ривоят қиладилар. Расулаллоҳ с.а.в.: “Умматим ўзидан илгаригиларнинг тариқатини қаричма-қарич, қадлам-бақадам ўзлаштирмагунларига қадар қиёмат қоим бўлмайди!”, дедилар. “Ё Расулаллоҳ, форс ва румликлар сингари қавмларнинг тариқатлариними?”, дейишди. Жаноб Расулаллоҳ: “Улардан ўзгаларнинг ҳам!”, дедилар.Расулуллоҳ с.а.в. дедилар “Кимки бировга тақлид қилса, ўзи ҳам ўшалардан бўлибди” (Абу Довуд ривояти)Яна шу мазмундаги хадисни укигандим. Унда мазмунан айтилишича пайгамбар с.а.в Мадийна ахлининг икки байрамни нишонлашаётганлигини билиб, уларга Аллох унинг урнига икки хайитни берганини айтганлар. Мусулмонлар эътикодида хам икки хайит ва жума кунидан бошка байрамлар йук ва нишонланмайди хам.САВОЛ: Юкоридаги Ал Азхар жомеъаси уламоларининг чикарган китобидаги далил хакида тухталиб утсангиз. Хакикатда уша оят икки хайитдан бошка мухим сана ва байрамларни нишонлашга далил була оладими? Ёки булмасам бу китобдаги далил нотугри далил килинганми? Жавобларингиз учун ташаккур! Умиджон Турсинов

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Жиноятчи деб қарашса, ташвиқот қилмай қўяверинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat