Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ислом ва бошқа динлар

00:00 / 19.09.2009 | eski savollar | 987
Ассалому алайкум. Муҳтарам Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратлари. Мен бугунги кунда Ватандан олисда, аниқроғи Москва шаҳрида ишлаяпман. Яратганнинг қудрати билан деярли барча дин вакиллари ишлашади. Гарчи биз муслимлар кўпчиликни ташкил қилсакда бошлиқларимиз насроний ва буддавийлик дини вакилларидир. Тугаётган Муқаддас Рамазон ойида Яратганнинг марҳамати билан беҳад беадад шукрлар бўлсин ва ўзи даргоҳида қабул қилсин сойим бўлдим. Лекин бошқа дин вакилларига бу ҳол ғалати бўлиб кўриниб, кўп бора оғзингни очиб юбор толиқиб қоляпсан дейишди. Шунингдек ушбу ойнинг моҳиятини ҳар қанча тушунтиршга уринмай қабул қилишмади. Менинг ўзим официант бўлиб ишлайман. Саволимнинг мазмуни нимадан иборат эди. Кўпроқ уларга қараб ачиниш ҳисси дунёга келади. Кўзларингни очинг сизларнинг йўлингиз адашганлар йўлидан ва сизлар учун жаҳаннам оташлари тайёрлаб қўйилган, дегим келади-ю, бундоқ десам қанчалиқ тўғри бўлади деб ўйлайман. Чунки бугунги кунда диний бағрикенглик деган тушунча ҳам бордир. Сизнинг ушбу масалада фикрингизни билмоқчи эдим. Камоли эҳтиром билан Масудхон Мамурхон ўғли. Аллоҳнинг Раҳмат ва Барокоти барчамизга бўлсин! Омин. Ийди Рамазон муборак бўлсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Шу билан бирга яхши сўз билан тушунтириб бориш ҳам керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat