Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Васатия нима?

00:00 / 08.10.2012 | eski savollar | 925
Ассаламу алайкум!Ҳазрат васатияни тушунишимда ко'мак берсангиз.Набий алайҳиссалом васатияда бо'лганлари шубҳасиздир.Набий алайҳиссаломга эргашган ва У киши алайҳиссаломнинг ҳаёт мадрасасида та'лим олган Саҳобаи киромларнинг умумий даражаси ҳам васатияда бо'лганлиги ҳам ма'лум. Шундан келиб чиқсак васатийлик - икки дунйи саодати, бу дунёда ҳам устун бо'лиш, Исломни азиз қилишнинг ё'ли. Аллоҳнинг со'нги шариатининг васатияси икки дунё саодати бо'лмаса қайси бо'лсин?!Менинг саволим, васатия дунёга қараб, замонга, шароитга, сиёсий ва ижтимоий ҳолатга қараб о'згарадими??? Бугунгу кунда Набий алайҳиссаломга Саҳобаи киромлар розияллоҳу анҳум эргашганлари даражасида эргашиш бугунги кун васатиясига кирадими ёки ё'қми?? Албатта бу даражада эргашиш ва эргаша олиш бу бошқа масала. (балкида деярли имконсиздир... Ҳеч бо'лмаса уларнинг даражасига яқинроқ ҳолатда...) Саҳобаи киромлар каби эргашиш, бугунги кунда кишига ко'плаб синов ва балолар келишига сабаб бо'лиши турган гап. Чунки, бу да'во - Набий алайҳиссаломга эргашиш ва таслим бо'лиш - ҳаётнинг ма'но, мазмуни ва "атомнинг ядроси", қиёмат куни нур ва иззат, жаннатнинг энг юқори чо'ққиси каби ко'рмоқдаман. Бугунги кунда эса бу г'улувга кетиш сифатида ко'рилмаяптимикан??????? Сиздан илтимос мендаги туманни тарқатишга Аллоҳ рози бо'лсин сиздан батафсилроқ, тушунтирган ҳолда ёрдам беринг. Дуонгизни қилайин ҳазрат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳар доим таъкидланганидек, Ислом дини ҳамма одамлар, ҳамма замонлар ва ҳамма маконлар учун Аллоҳ томонидан уларни икки дунё бахт-саодатига эриштириш мақсадида юборилгандир. Шунинг учун ҳам Исломнинг ҳукмлари ҳаммабопдир. Унда инсоннинг тоқати кўтара олмайдиган бирон бир таклиф йўқ. Инсоннинг тоқати ҳам, ҳавойи нафси ҳам эътиборга олинган. Унинг бутунлай йўлдан чиқиб кетмаслиги назарда тутилган. Инсонга ҳаддан ташқари оғир фарзлар юкланганида эди, буни ҳамма ҳам кўтара олмас эди.- Ислом оламшумул – барча халқлар, барча одамлар, барча замонлар ва барча маконлар учун салоҳиятли дин. Агар бугун бир миллатнинг бу динга киришига қизиқиб, ёки бошқа бирор сабаб асосида Аллоҳнинг ҳукми ўзгартирилса, эртага бошқа бир миллат ўз талаби, ўз шарти билан келади. Эҳтимол, бу талаб, аввалгиларнинг талабига мутлақо зид бўлар. Унда Ислом ҳамманинг устидан кузатувчи – ҳакамлик сифатини, илоҳий мукаммал динлик сифатини йўқотиб, одамлар қўлидаги ўйинчоққа айланиб қолади. Васатия ўзида айнан мазкур хусусиятларни мужассам қилгандир. Унга қандай амал қилишни ҳар макон ва замон мусулмонлари учун роббоний олимлар иршод қиладилар. Турли шахслар, ҳолатлар эмас.Саҳобаи киромлар жамиятига ўхшаш жамиятнинг бўлиши қийин. Аммо ҳамма қўлидан келганича ҳаракат қилиши лозим.

Топ рейтинг www.uz Openstat