Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зарур нарсалар ман қилинган нарсаларни мубоҳ қилади

00:00 / 30.04.2011 | eski savollar | 2770

Ҳурматли Шайх ҳазратлари, қуйидаги қоидани тушунтириб берсангиз, илтимос.

«Аз-зарурот тубийҳул-маҳзурот»


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Шариатда «Аз-зарурот тубийҳул-маҳзурот» деган қоида бор. Бу жумла «Зарур нарсалар ман қилинган нарсаларни мубоҳ қилади», деб таржима қилинади.

«Аз-зарурот тубийҳул-маҳзурот» қоидаси жонга талафот етиши муҳаққақ (аниқ, очиқ-ойдин) бўлиб қолгандагина ишлатилса, тўғри бўлади. Мисол учун, бир одам ўладиган даражада оч қолди. Ҳаром нарса турибди. Шуни еса, ўлмай қолади. Ҳаром деб, уни емай, очликдан ўлиб кетса, гуноҳкор бўлади. Бир-икки луқма еб, жонини сақлаб қолса, гуноҳкор бўлмайди. Шунингдек, аъзолардан бирортасига талафот етиш хавфи туғилган вақтда «Аз-зарурот тубийҳул-маҳзурот» қоидаси ишга тушади.

Валлоҳу аълам.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077 

Топ рейтинг www.uz Openstat