Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тораблусдаги анжуман хакида

00:00 / 15.02.2011 | eski savollar | 520
Ассалому алайкум мухтарам устоз! Сиздан айрим маълумотларни сурашга ижозат берсангиз.Интернет сайтларидан якинда сизнинг Либиянинг Тораблус шахрига тасаввуф анжуманига бориб келганингиз хакида укидик. Биз сизнинг хар бир сафарларингизни юкори диккат ва эътибор билан кузатамиз. Аллох биз мусулмонларга сиз каби алломани берганига бехад хамдлар айтамиз. Исломий илмларга, колаверса тасаввуфга кизикканим боис сизнинг бу сафарингиз хакида купрок билмокчиман:1. Аввало сафарга яхши бориб келдингизми? Согликларингиз, кайфиятингиз аъломи?2. Бу анжуманнинг асосий максади нималардан иборат булди?3. Анжуман кун тартибидан кандай масалалар урин олди?4. Билишимча, анжуманга дунёнинг турли жойларидан уламолар ва тасаввуф машойихлари ташриф буюришди. Ташриф буюрган машойихлар билан учрашув ва мулокот чогида улар билан кандай тажриба алмашдингиз? Улар орасидан сизнинг якин биродарларингиз ва доимий мулокотда буладиган машойихлар кимлар? 5. Юртимизга келганингиздан сунг мазкур анжуманда кутарилган масалалар асосида кандай ишларни олиб боришни режалаштирмокдасиз? Умуман олганда юртимизнинг тасаввуфий холатини келажакда кандай тасаввур киласиз?6. Тасаввуф таълимотларини кенг оммага ёйиш ва ижобий томонга йуналтириш ишлари кандай олиб борилмокда?7. Шахсан узингиз хозирда фаолиятда булган кайси тасаввуф таълимотлари ва машойихларининг тутган йулларини ижобий дея бахолайсиз? Жавобларингиз учун ташаккур! Саволларим купайиб кетгани учун узр сураб коламан. Гойибона талабангиз Умиджон Турсинов

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ташаккур. Баъзи гаплар ёзилди. Саволни кўпайтириб юборибсиз. Қолганлари кейин фурсат бўлса, ёзилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat