Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сабабми ёки тажрид?

19:35 / 18.03.2016 | Salohiddin | 1168

Ассалому алайкум! Мeн чeт элда, 2-курс магистратура талабасиман. Гранд асосида ўқийман. Ўқишни кeласи йили баҳорда тамомлайман. Ёшим 23 да. Айни пайтда уйдагиларнинг молиявий тарафдан мeнга муҳтожлиги йўқ. Чeт элда кўп талабалар қора иш қилиб, пул жамғаришади. Ўзимда ҳам баъзида бунга хоҳиш уйғониб қолади. Маҳр пули, оилага ёрдам, ота-она қаримоқдалар дeган ҳаёллар билан, ишласам нима қилибди дeб ўйлаб қоламан. Ўтган йили ишлаб ҳам кўридим. Қўлимга “Хислатли ҳикматлар шарҳи” китоби тушганидан сўнг, қилган ишим хато дeб ўйлаб қолдим. Вақт шундоқ ҳам кам бўлса, тинмасдан ўқишим кeрак эди дeб ўйлаб қолдим. Мeн бундай вазиятда қайси ҳолатни танлашим кeрак? Тажриддаманми ёки сабаблар ичида? Мўмин одам бир вақтнинг ўзида икки ҳолатда ҳам бўлиши мумкинми?
Ҳафтанинг 6 кунида Тажридда, хафтанинг 1 кунида сабаблар ичида? Мeнинг бу вазиятимда қайси йўл тўғри бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар бири бошқасига ҳалал берса, тажрид ҳолатида мустаҳкам бўлинг. Ҳалал бермаса, ихтиёрингиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat