Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ибодатлар ҳақида-2

00:00 / 24.11.2010 | eski savollar | 675
Шайх ҳазратлари, Аллоҳ сизни биз мусулмонларни ислом зиёси ила ма'рифатлантириш ё'лида қилаётган улкан ишларингиз учун О'з даргоҳидан чэксиз ажру-савоблар ато этиш ила мукофотласин, иншааллоҳ. Шу аснода сизга ушбу ҳизматларингиз учун ташаккурлар айтган ҳолда бир неча саволлар ила мурожаат этишга ижозат бергайсиз: Ҳазрат, сизнинг "Ҳадис ва Ҳаёт" асарингизни о'қишим жараёнида менда бир неча саволлар пайдо бо'лди. Ушбу саволлар мазмунини қуйида баён этишга ижозат бергайсиз: 1. Узоқ йиллик қазо роъзалари бор одам нафл роъза тутса боъладими ? 2. Ҳанафий мазҳаби боъйича аёллар ҳам фарз намозларидан кейин 3 марта “Астағфуруллоҳ” дейишлари керакми ? 3. Ҳанафий мазҳаби боъйича аёллар ҳам фарз намозларидан кейин “Аллоҳумма антас салам ва минкас салам таборакта я зал жалали вал икрам” дейишлари керакми ? 4. Ҳанафий мазҳаби боъйича маҳрамсиз ҳаж қилган аёлнинг ҳажжининг ҳукми қандай ? Бундай савол беришинга сабаб ҳозирда айрим аёлларимиз маҳрамсиз ҳам ҳаж қилмоқдалар ? Жавобларингиз учун олдиндан ташаккур. Аллоҳ илмингизни янада зиёда ва мартабангизни О'з ҳузурида янада улуг' қилсин. Аллоҳим қилаётган ҳайрли ишларингизни янада баракотли ва бардавом айласин. Қимматли вақтингизни олганим учун рози бо'лгайсиз. Аллоҳ сизни ва оила а'золарингизни ҳамиша О'з паноҳида асрасин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1- Қарзи бўла туриб, худойи қилгандай бўлади.2- Керак.3- Керак.4- Бунга рухсат йўқ. Қилганлар хато ишни қилган бўладилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat