Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот ҳақида

00:00 / 08.03.2008 | eski savollar | 664
ассалому алайкум Хазрат!1. Сизга килаётган ишларизда соғлиқ тилаб қуйидаги саволни бермоқчиман: Киши биров берган Закотини йўқотиб қўйса нима бўлади? Закот берган одамдан соқит бўладими, энди йўкотган кишининг бошига тушадими уни жавобгарлиги. Ёки йўқотган киши атайлаб қилмаганлиги учун кечириладими. Агар закот берувчининг ўзи йўқотиб қўйсачи? У холда нима бўлади?2. Кейин хар йилги белгиланган закот миқдорини қаердан билиб олиш мумкин. Айнан сўмдагисини.Олдиндан раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ният қилиб Закотни ажратса-ю, у фақирнинг қўлига етиб бормасдан туриб йўқолса ёки ўғирланса, қайтадан Закот беришга тўғри келади.Закотни олган одам йўқотиб қўйса, ўзини молини йўқотган каби бўлади.ҚОҒОЗ ПУЛДАН ҚАНДОҚ ҚИЛИБ ЗАКОТ ЧИҚАРИЛАДИ?Умуман нақд пулдан қандоқ қилиб Закот чиқарилади? Шартлари қандай?Нақд пулдан Закот чиқариш фарз бўлиши учун унда қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши керак:1. Пул нисобга етган бўлиши керак. Тилло пул бўлса-йигирма динор, кумуш пул бўлса икки юз дирҳам эканлигигини яхши билдик. Аммо, ҳозир тилло ҳам, кумуш ҳам пул сифатида ишлатилмайди. Қоғоз пулдан қандоқ қилиб Закот чиқарилади? Унинг нисоби қанча? Кумуш халқаро миқёсда пул ўрнида умуман қабул қилинмай қўйди. Тилло эса, пул ўлчови сифатида дунё бўйича мақбул бўлиб турибди. Шунинг учун уламолар тиллонинг қиммати билан ўлчаш керак, деганлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вақтларида йигирма динор пулнинг оғирлиги йигирма мисқол бўлади. Йигирма мисқол эса саксон беш грамм бўлади. Демак, ҳар йили 85 грамм тиллонинг баҳоси қоғоз пулнинг нисоби бўлади. Кимда 85 гр. Тиллонинг қимматига тенг ёки ундан кўп қоғоз пул бўлса Закот бериш фарз бўлади. У одам пулини ҳисоблаб туриб, икки ярим фоизини Закотга бериши керак.Баъзи ҳолларда тиллонинг нархи жуда кўтарилиб кетиб, бир юртда пули нисобга етадиганлар нодир бўлиб қолиши ҳоллари ҳам бўлиб туради. Шунда уламоларимиз «камбағалга фойдали томонни олиш» қоидасини олиб кумушнинг нархини нисоб қилиш керак, дейдилар. Ана ўшанда беш юз тўқсон беш грамм кумушнинг баҳоси нисоб деб қабул қилинади.Ҳамаср уламоларимиздан баъзилари, агар тилло ҳам кумушга ўхшаб нархи тушиб, номақбул бўлиб қолса, ўртача нархдаги йигирмата қўйнинг нархини нисоб қилиб олиб, қоғоз пулдан Закот чиқариш керак, дейдилар. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида икки юз дирҳамга йигирмата қўй келар экан. Табиийки, ўртача катталикдаги қўй эътиборга олинган. Чунки Закотга тегишли ҳайвонлар ҳақида гап кетганда доимо ўртачаси кўзда тутилади. Демак, мабодо пулнинг нисобини қўй қиймати билан ўлчашга тўғри келиб қолса, қўйнинг нархи ўртача юргандаги ўртача қўйлардан йигирматасининг нархи пулнинг нисоби бўлади.Лекин ҳозирча амалда саксон беш грамм тиллонинг нархи нисобдир. Ҳанафий мазҳаби уламолари, тиллога бир оз бошқа маъдан аралаштирилган бўлса ҳам бўлаверади, деганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat