Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда бармоқни қулоққа тегизиш ҳақида

00:00 / 26.12.2006 | eski savollar | 2904

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Алҳамдулиллаҳ, вассалату вассаламу ъала росулиҳи Муҳаммад. Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Дуо қиламиз Аллоҳ илмингизга ва умрингизга барокатлар берсин. Жавобингиз учун ташаккур. САВОЛ : "Бир аҳли илм биродаримиз бизга – "бармоқни қулоққа текказиш бидъат, Пайғамбаримиз с.а.в. қўлларини қулоқлари баробар кўтардилар деган маънодаги ҳадис бор " – дедилар. Шу мавзуга жавоб беришингизни сўраймиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ўша биродарингизнинг айтгани тўғри, ғилгани нотўғри. Ривоятларда икки қўл панжалари қулоқнинг юмшоқ жойига баробар кўтарилиши бор. Аммо мужтаҳид уламолар билмаган одамлар мазкур кўтаришни турли қилиб юбормасинлар, дея бармоқни қулоқнинг мазкур жойига текказишни тавсия қилганлар. Сиз мазкур биродарингизни бундан кейин илмли деманг. Имли киши бу каби гапларни айтмайди. Бунга ўхшаш нарсаларга вақт, куч, имконият ва ақлни сарфлаш ўрнига, икковингиз бир бўлиб, умуман намоз ўқимай юрганларга намоз ўқишни ўргатинглар. Ана шу фойдали бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat