Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ЗАИФ ХАДИСЛАРнинг санади ва бошка хадис сохасида саволлар

00:00 / 18.03.2010 | eski savollar | 2163
1-САВОЛ: Баъзи сайтларда мавзуъ хадислардан намуналар келтирилган экан. Уша ерда уламоларимиз куп ривоят киладиган хадисларни хам укиб колдим. Мазкур куйидаги хадислар хакикатдан хам барча мухаддислар наздида тукимами?"Агар Сени яратмасам, бутун коинотларни (борликни)хам яратмасдим! "Бу хадис мавзуъ- тукима. Шавконий "ал-фаваидул мажмуа фил ахадийсил мавзуа" китоби (326-сахифа)да: "Согоний бу хадисни мавзуъ деган" дейди.Албоний мавзуъ деган. ("ас-силсилатуз заийфа", 282)Юкоридаги тукима хадис маъносида келган бир неча асли йук ва тукима хадислар бор, уларнинг бирини Хоким исноди сахих деган. Бирок бир жамоа уламолар Хокимнинг бу сузини таъкиб килиб, у хадиснинг ботиллигини исбот килишган.“Умматим ихтилофи рахматдир”...бу хадис сахих эмас, балки у ботил ва унинг асли йукдир. Аллома Субкий айтди: “Мен бунга на сахих, на заиф ва на мавзуъ санад топдим”. Мен айтаман (Албоний сузлари): У факатгина мана шундай лафз билан ривоят килинади: “Асхобларим ихтилофи рахматдир” хамда “сахобаларим юлдузлар каби, кайси бирига эргашсангизлар, хидоят топасизлар”. Уларнинг иккаласи хам сахих эмас: бири жуда заиф, иккинчиси мавзуъ. Мен буни “Силсилатил-аходисиз-заифа вал-мавзуъах”да тахкик килдим (№58, 59, 61). Иккинчидан, бу хадис заифлиги билан бирга Куръони Каримга мухолифдир. Албатта у (Куръон)даги – динда ихтилофдан кайтариш хакида ва иттифокка буюриш хакида - келган оятлар уларни зикр килишга хожатсиз равишда машхурдир. Лекин уларни мисол учун келтиришимизга зиён йук. Аллох Таоло айтди: “Бир-бирларингиз билан тортишманглар, рухларингиз тушиб кучларингиз кетади” (Анфол-46).“Динларини булиб ташлаб фиркаларга булиниб кетган мушриклар каби булмангиз. Хар бир хизб узидаги нарсаси билан кувониб туради” (Рум-31-32).“Улар ихтилоф килишдан тухтамайди, факатгина Роббинг рахм килганлар (ундай эмас)” (Худ-118-119).Агар ихтилоф килмаслик Роббингнинг рахмати булса, факатгина ботил ахли ихтилоф киладиган булса, унда кандай килиб ихтилоф рахмат булиши аклга сигади? Бу хадиснинг санади хам, матни хам сахих эмаслиги собит булди . Вахоланки, очик–равшан баён килинмокдаки, имомлар буюрган Китоб ва Суннатга амал килишдан тухташ учун шубха сифатида у (хадис)ни ушлаш жоиз эмас.Манба «Сифати солат» АлбонийМухтарам устоз! Юкоридаги икки хадисни купгина ахли илмларимиз, имомларимиз уз маърузларида ривоят килишади. Мазкур икки хадис сахих санад билан хам ривоят килинганми? 2-САВОЛ: Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам икки сажда орасида «Аллоҳумма иғфир лии, варҳамнии ва оофинии ваҳдинии варзуқнии», дер эдилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.Яна шунга ухшаш хадисда «Роббигфирлий»ни 3 марта айтилади, дейилган. Устоз мазкур хадисни шарх килиб беринг. Жумхур уламолар мазкур хадисдан кандай хукм чикаришган. Бизнинг ханафий мазхабида икки сажда орасида бу дуони укиш суннат килинмаган. Бизлар бу хадисга кандай амал килишимиз керак? Фарз ва вожиб намозларда 2 сажда орасида бу дуони укиса буладими? Ёки факат нафл намозларда айтиладими? 3-САВОЛ:Аз-Зухрий шундай дейди: «Тахоратдан кейин сочик ишлатиш макрух деб каралишининг ягона сабаби шуки, тахорат амал тарозусида тортилгайдир». (Сунани Термизий 40-боб, «ТАХОРАТДАН КЕЙИН СОЧИК ИШЛАТМОК» мавзусидаги хадислар шархи)Бизда хам хозир айримлар тахоратдан кейин сочик ишлатишмайди. Аз-Зухрийнинг гапларидаги савобдан умид килган холда соглиги, шароити кутарса тахорат килиб булиб, сочикка артинмаслик мумкинми?Эътибор ва жавобларингиз учун ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. - Мен саҳиҳ санад билан ривоят қилинганини билмайман.2. - Мазҳабга амал қилинг. Бу ҳадисга амал қилманг дегани эмас. Чунки, намоз ҳақидаги ҳамма ҳадисга бирданига амал қилиш имкони йўқ. Мисол учун, мазҳабларда намозда қўлни боғлаб туриш, кўкракка қўйиб ёки ёнбошга тушириб туриш ҳақида гаплар келган. Уларнинг ҳаммасига бирдан амал қилиб бўлмайди.3. Мумкин.

Топ рейтинг www.uz Openstat