Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ФИКХИЙ КИТОБЛАРДАГИ МАСАЛАЛАР ва МАВЛУД МАРОСИМИ ХАКИДА

00:00 / 18.03.2010 | eski savollar | 1444
1-САВОЛ:Кудурийнинг «Мухтасар» китобларида витр намозида баъзи ривоятларга кура биринчи ракатга «Ихлос», иккинчи ракатга «Фалак», учинчи ракатга «Нос» сураларини зам килиш айтилган. Мазкур ривоят сахихми? Бунга суннат сифатида амал килиб, витр намозига мазкур сураларни укишни тайин килиб олса макрух эмасми? 2-САВОЛ: Турт ракатли суннати муаккада намозларнинг аввалги каъдасида факат "Аттахийёту" укилади ва учинчи ракатга турганида сано укилмайди. Аммо турт ракатли суннати муаккада булмаган намозлар эса бундай эмас. Дастлабки каъдада "Аттахиёту"ни укигач, саловотлар укилади хамда учинчи ракатга турилганида сано укилади. («НУРУЛ ИЗОХ», Абул Ихлос Хасан ал-ВАФОИЙ ШУРУНБИЛОЛИЙ, Абу Зайд ШИБЛИЙ)Устоз асрдан олдинги 4 ракат, хуфтондан олдинги 4 ракат каби таъкидланмаган суннатларни укишда юкоридаги фатвога амал килиб, аввалги каъдада аттахийётга кушиб саловотни укиса буладими? Уларни укиб булгач, учинчи ракатга туриш учун алохида такбир айтиб, кейин такбири тахрима айтиладими? Ёки такбири тахрима айтилмай сано укиладими? Мазкур фатвони батафсил тушунтириб беринг. 3-САВОЛ: Асрдан олдин 4 ракат таъкидланмаган суннат намози борлиги ривоятларда собитдир. Кудурийнинг «Мухтасар»ларида Али (р.а)дан ривоят килинади: «Пайгамбар (с.а.в) асрдан олдин 2 ракат нафл укир эрдилар». Устоз мазкур хадисга амал килиб, асрдан олдин 2 ракат нафл намоз укиш хам суннат килинганми? 4-САВОЛ: Хабарингиз бор мавлуд ойида купчилик масжидларда, хонадонларда мавлуд маросимлари утказилади, мавлуд укилади. Мен хам махалламиз имомини, 15-20 нафар кариндош-уруглар, куни-кушни ва якинларни дастурхонга таклиф килиб, мавлуд укитгандим. Мавлуд укитишдан максадим, йигилганларга пайгамбаримиз (с.а.в)нинг сийратларини танитиш хамда мана шу оркали Аллохдан савоб умид килгандим. Имом домла келиб, шариат масалаларидан маъруза килиб утирдилар. Дастурхонда суюк овкат тортилганидан сунг, мавлуд укишни бошладилар. Шунда имом домла сув, исирикларни тайёрлаб куйганмисизлар, дедилар. Мен йук дедим, у киши сув, исирик олиб келинг дедилар, мен сув ва исирик, курук чой каби нарсаларни дастурхон уртасида куйиб куйдим. Шундан сунг мавлуд укишни бошладилар. Мавлудчилар 2 киши булиб, бири имом, иккинчиси шогирдлари. Улар арабий матндаги Барзанжий каламига мансуб «мавлуд»ни тахминан 20 дакикада укиб тугатишди. Аслида мен яхши гумон килгандим. Имом домла мавлудни арабий укиб, унинг маъноларини хам шархлаб берсалар керак, пайгамбаримиз сийратларини утирганларга ургатсалар керак, деб ният килгандим. Лекин иш бошкачасига айланиб кетди. Дастурхонга сув, исирик каби нарсаларни куйиш бидъат эканлигини хам биламан. Буни килишни хохламагандим. Утирганларда хам пайгамбаримиз (с.а.в) ва уларнинг муборак сийратлари тугрисида хеч кандай тасаввур ва илм пайдо булмади. Умуман олганда бизда хонадонлардаги мавлуд маросими доимо шу тарзда утар экан, кейин билдим. Мен мавлудни биринчи марта ташкил килишим эди. Одамларни йигиб, яхши ниятлар билан уюштирган мавлуд маросими мен уйгандек булмади, кискаси. Имом домла узлари ёш булсалар хам мадрасани битирган, Тошкент Ислом институтини хам битирган, якинда Имом Бухорий Жамгармасида хам малака оширган, илмлари баланд инсон. Устоз имом домланинг юкоридаги ишлари тугрими? Мен ният килганимдек ажрларга эга була оламанми, ёки бидъат ишни килган булиб колдимми? Эътибор ва жавобларингиз учун ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Витрда Аълаа, Кафируун ва Ихлос суралари ўқилади.2. Бошқаларига ўхшаб ўқилади. Бу фатвога амал қилинмайди.3. - Қилинмаган.4. Имом домла сиз айтгандек қилганларида яхши бўлар эди. Сиз иккинчи бундай қилманг. Аввал келишиб олиб кейин иш юритинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat