Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Китобларингиздан саволлар...

00:00 / 03.06.2010 | eski savollar | 657
Шайх ҳазратлари, Аллоҳ сизни биз мусулмонларни ислом зиёси ила маърифатлантириш йўлида қилаётган улкан ишларингиз учун Ўз даргоҳидан чексиз ажру-савоблар ато этиш ила мукофотласин, иншааллоҳ. Шу аснода сизга ушбу ҳизматларингиз учун ташаккурлар айтган ҳолда бир неча саволлар ила мурожаат этишга ижозат бергайсиз: Ҳазрат, сизнинг "Одоблар хазийнаси" асарингизни ўқишим жараёнида менда бир неча саволлар пайдо бўлди. Ушбу саволлар мазмунини қуйида баён этишга ижозат бергайсиз: 1. Ҳазрат, "Одоблар хазийнаси" китобингизнинг А) 3-жузи, 430-боб "Эснаганда қўлини оғзига қўйсин", 427-бетидаги 951-ривоятдан кейинги ривоятнинг тартиб рақами қўйилмай, ундан кейинги ривоят рақамланган; Б) 3-жузи, 434-боб "Биродарининг сонига шапатилаган ва унга ёмонлик ирода қилмаган киши", 442-бетидаги 958-ривоятдан кейинги ривоятнинг тартиб рақами қўйилмай, ундан кейинги ривоят рақамланган; К) 4-жузи, 552-боб "Сўрига ўтириш", 239-бетидаги 1161-ривоятдан кейинги ривоятнинг тартиб рақами қўйилмай, ундан кейинги ривоят рақамланган. Ҳазрат, бунинг боиси нима ? Ҳазрат, сизнинг "Ҳадис ва Ҳаёт" асарингизнинг 1- ва 2- жузларини ўқишим жараёнида менда бир неча саволлар пайдо бўлди. Ушбу саволлар мазмунини қуйида баён этишга ижозат бергайсиз: 2. Ҳазрат, сиз "Ҳадис ва Ҳаёт" нинг 1-жузида саҳиҳ соҳиблари 2 та - Бухорий ва Муслим деб ёзгансиз. "Ҳадис ва Ҳаёт" нинг 2-жузида эса 3 та саҳиҳ соҳиблари деб кетилган. Ҳазрат, 3-саҳиҳ соҳиби ким ? 3. Ҳазрат, бизга маълумки, муҳаддис олимларимиз кўплаб ҳадисларни санади ва матнини текшириб, уларнинг саҳиҳлигини ўрганганлар. Ва ҳаттоки бу илмий изланишлари умуминсоний фанларнинг пайдо бўлишига ҳам олиб келган. Ҳар бир муҳаддис бу илмий фаолияти давомида юз минглаб ҳадисларни ёддан билган ва китобларига киритган. Бир китобда келган ҳадислар, бошқа китобларда ҳам аксари такрорланган бўлиши мумкин. Шундай экан, жами саҳиҳ ва ишонарли ҳадисларни сонини санаб аниқлашга ва уларни барчасини бир китоб шаклида жамлашга ҳаракатлар бўлганми ? 4. Ҳазрат, мен яқинда қиблагоҳимдан айрилиб қолдим... Уларнинг охиратлари обод бўлиши ҳаққига дуоингизни дариғ тутмасангиз... Аллоҳ илмингизни янада зиёда ва мартабангизни Ўз ҳузурида янада улуғ қилсин. Аллоҳим қилаётган ҳайрли ишларингизни янада баракотли ва бардавом айласин. Қимматли вақтингизни олганим учун рози бўлгайсиз. Аллоҳ сизни ва оила аъзоларингизни ҳамиша ўз паноҳида асрасин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. а) - Биз шарҳ қилган китобнинг матнида шундай, рақамсиз келган. Чунки, икки ҳадиснинг ҳам матни бир хил.б) Чунки, бу аввалги ривоятга қўшимча тарзда айтилган гап.2. Бу номни ишлатишда уламолар тор ва кенг маъноларни олишган. Тор маънода Бухорий ва Муслимнинг китоблари эътиборга олинган. Уларда фақат саҳиҳ ҳадисларни келтирилган. Кенг маънода эса, бошқа китоблардан кўра тўғрироқ деган маъно қасд қилиниб, мазкур икки китобга сиз келтирган ҳолатда Абу Довуднинг китоби ҳам қўшилган. Яна ҳам кенгроқ олинса, Термизий, Насаий ва Ибн Можаларнинг китоблари ҳам қўшилиб, олти саҳиҳ китоб дейилади. 3. - Бўлган. 4. Аллоҳ қиблагоҳингизни раҳмат айласин, ётган жойларини жаннатдан қилсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat