Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳазратга 3 савол

00:00 / 03.02.2010 | eski savollar | 588
Ассалому алайкум WРWБ!!!Муҳтарам устоз рухсатингиз билан бир биродаримизнинг саволларини э'тиборингизга ҳавола қилсам.1-савол: Тиш қопламаси ҳақидаБир биродар 3 ойлардан бери о'қийди. У 3-4 йил олдин тиш қопламаси қо'йдирган ва қоплатаётган пайтда таҳоратсиз бо'лган. Энди бу биродарнинг таҳорати масаласи қандай бо'лади?2-савол: Савдо ҳақидаСотувчи о'з сигирини ҳаридорга: "Бу сигир бо'г'оз, ма'лум муддатдан кейин туг'ади."- деб айтган. Харидор эса уни гапларига ишонмаган. Шунда сотувчи: "Агар туг'маса мен бошқа бузоқча сотиб олиб бераман"- деган. Савдо бо'либ, ҳаридор олган. Лекин сигир туг'маган. О'ша сотувчи энди ҳаридорга бузоқча олиб бериши керакми? 3-савол: Қазо намози ҳақидаМуҳтарам устоз бу саволни сизга минг ҳижолат билан ёзяпман. Кимдир сизнинг "То'рт ракаатлик фарз намозлари қазосида 3- ва 4-ракаатларга зам сура қо'шилади" деган гапингизни эшитганман дебди. Шуни аниқлаштириш мақсадида о'зингиздан со'раб беришимни илтимос қилишганди.Ҳазрат Аллоҳ юзингизни икки дунёда ёруг' қилсин. Амийн.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. - Сунъий тиш қўйишдан олдин тоҳарат қилиб олиш маслаҳат тарийқасида айтилган гап. Билмасдан қўйдириб олганлар узрли ҳисобланадилар. Бу масалани аъзо сингандан тахтакач қўйишга қиёс қилганлар ҳам бор. Яъни, зарурат юзасидан синган ёки ярадор аъзони боғлаганда тоҳарати бўлмаса ҳам, кейин устидан масҳ тортилавериши бор. 3. Бу масалада эски фатво китобларида, агар қайси намознинг қазоси эканининг таъйини бўлмаса, деган шарт ила айтилган.4. Бу иш шариат таълимотларида кўрсатилмаган.

Топ рейтинг www.uz Openstat