Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот бериш тартиби хақида.

00:00 / 07.02.2009 | eski savollar | 3402
Аллох таолога беадад, бехисоб хамду-сано ва шукрлар бўлсин, Пайғамбаримиз Мухаммад Мустафо САВга дур-дур саловот ва саломлар ёғилсин.Ассалому алайкум мухтарам Шайх Хазратлари!Биз ўқувчиларнинг, ғойибона шогирдларингизнинг бахтига Аллох Таоло умрингизни узун, илмингизни янада барокотли қилсин, яна кўп йил таълимингиздан, китобларингиздан бахраманд бўлиб юришликни насиб этсин.Хурматли домла, бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим, савол тушунарли бўлиши учун батафсиз ёзишга харакат қиламан. Бир ночорроқ оиланинг (эр вафот этган, аёл 4 та боласи билан қолган, барчалари рисоладаги мусулмон фарзандлар) дарвозахонасига конверт ичига 300 АҚШ доллари солиниб, конверт устига "закот" деб ёзилиб ташлаб кетилибди. Буни эшитиб жуда хурсанд бўлдим, шундай биродарларимиз борлигига Аллохга шукроналар айтдим. Лекин бир илмли биродаримиз бу иш нотўғри закот берувчи хам, олувчи хам тайин бўлиши керак деди. Олувчи тайин бўлмаса берилган маблағни ношарий йўлларга сарфланиб кетиш эхтимоллиги бор деди. Мен ўз навбатида, закот берувчи шуларни хисобга олиб қилгандир, ният бериш бўлгандан кейин фарқи йўқ, ўнг қўл билан қилинган эхсонни чап қўл билмаслиги керак, Аллох кўриб турибди, Ўзи билгувчи десам, у бу эхсон эмас, бу закот деб жавоб берди. Маълум сабабларга кўра бу мавзуни давом эттира олмай қолдик. Шунга аниқлик киритиш мақсадида савол йўлламоқчиман.Савол.1. Закот берувчи ажратган закот пулини закот олувчининг қўлига юзма-юз туриб бериши керакми ёки юқоридаги холат буйича иш тутса хам бўладими?2. Масжидлармизда закот учун махсус қутилар қуйилган, ушбу қутига закот деб ният қилиб ташлаб қуйилса хам бўладими ?Қимматли вақтингизни олганим ва кўп ёзганим учун аввалдан узр сўрайман.Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Закот берувчи ва олувчи бир-бирининг шахсини таниши шарт эмас. Закот берувчи уни вакили орқали тарқатиши ҳам мумкин. Аммо закот ҳақдорга тегиши керак. Сизнинг мисолингизда уй эгаларидан бошқа одам олиб кетиши хавфи бор.- Закот қутисими ёки эҳсон қутисими?

Топ рейтинг www.uz Openstat