Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савол

00:00 / 10.05.2007 | eski savollar | 659
Ассалому алайкум Шайх хазратлари, сизга бир саволим бор, масалан биродарлар орасида турганимизда хар хил мавзуларда гап кетганда, (масалан хадисларга тайаниб, узлари шу хакида эшитганларига тайаниб) фатво берган вактда, мен у инсондан гапини тугрилиги хакида хужжат талаб килишим мумкинми. Талаб килишлигим бирор бир нарсага зид булиб колмийдими? Жавобингиз учун олдиндан рахмат. Аллох таоло рози булсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аввало ким кўринган одам фатво беришга ҳақли эмас. Фатвони уни беришга лоёқати бор илмли одам беради. Ўзи ишонган илмли одам фатво берганда ундан ҳужжат сўраш одобсизлик бўлади. Фатвога лаёқати йўқ одамлар фатво берганда уларга танбиҳ бериш керак. Гап шубҳали бўлса, ҳужжат сўраш лозим.

Топ рейтинг www.uz Openstat