Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳомиладорлик ва рамазон ойи

00:00 / 10.08.2009 | eski savollar | 1095
Ассалому алайкум шайх ҳазратлари.Мен ҳомиладор аёлларнинг рўзаси ҳақида шу сайтда ўқиб чиқдим. Яъни,ҳомиладор аёл рамазон ойида рўза тутмай (болага зарар етишидан қўрққани учун), кейинчалик ҳомиладан фориғ бўлгандан кейин қазо рўзаси қилиб тутиб бериши мумкин экан.Сиздан сўрамоқчи бўлганим: Ҳомиладор аёл Рамазон ойида рўза тутолмагач, исломдаги бошқа қандай гўзал амал ва ибодатларни бажарса савобли бўлади?Ҳомиладорлик сабаб Рамазон ойини беҳуда ўтказмасам дейман.Илмим унчалик кучли эмас,еҳтимол мен билмаган амал ва ибодатлар бордир. Ушбу муборак ойни сизни берган устозлик маслаҳатларингиз асосида ўқиб, ўрганиб савобидан умид қилиб ўтказишимни дуо этсангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Қолган бошқа барча амалларни қилиш мумкин. Намоз, зикр, Қуръон қироати, хайри эҳсон, саловот айтиш кабиларни.

Топ рейтинг www.uz Openstat