Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эрим менга тухмат қилди

10:56 / 05 июнь | Дилафруз | 898
Ассалому алайкум! Ёшим 31да. 2 та ўғлим бор. Турмушимга 8 йил бўлди. Хужайним ва мен 5 вақт намозларимизни ўқиймиз. Хўжайним мени ҳурмат қилардилар. Мен ҳам хўжайнимни яхши кўрардим ва жуда ҳурмат қилардим. Бир кун ишдан келдим, хўжайним “шомга кеч бўлябди онаси, кириб таҳорат олиб ўқиб ол” дедилар. Мен сал ҳидлангандай бўлибман, таҳорат олишни ўрнига ғусл қилиб олдим. Чиқсам хўжайним эшик олдида: «нега ғусл олдинг?» дейдилар. Эътибор бермадим, “терлабман дадаси” дедим. Бориб шомни ўқидим. Кейин бошланди ҳаммаси, шундай чиройли эрим мени туҳматда айблай бошлади. Бошида мен кулдим, «тавба денг дадаси, терлабман дедимку» дедим. Хўжайним кулганимгами қаттиқ ғазабланди, «ким билан зино қилиб келябсан? Уялмай яна шом ўқийсан, болларингни ўйламадингми? Мен сени қониқтирмаябманми?» деб бақириб кетди. Мен “дадаси юринг ишхонамга исботлаб бераман олдимда шеригларим бор ҳар доим” дедим. Ўша кеча ухламадик иккаламиз ҳам. Боллар ухлаб қолди. Бошида оғриниб гапирдилар, охирига келиб мени фоҳишага чиқариб, 8 йил ичида айтилмаган гаплар айтилди, шунақа хунук сўзлар, туҳмат. Кутмагандим, жуда қаттиқ оғриндимў ойлардан сўнг эрим яқинлашмоқчи бўлганда, Аллоҳдан қўрқиб қаршилик қилмадим. Мана 6 ой бўлябди. Ҳозиргача орамиз яхшимас. Агар жаҳли чиқиб келса яна бошлайди, “сен зинокорсан” деб. Нима қилай? Қандай яшай? 2. Аллоҳга айтганим бор, бизни охиратда юзлаштирсин. Ва хўжайним менга берган азоблари учун, хўжайнимни ўшанча савобини менга олиб берсин. Бундай ният қилиб, дуо қилиб гуноҳкор бўлмайманми? Балки бу бошқа бирор гуноҳим учун Аллоҳни менга берган жазосидир. Ҳайронман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни туҳматга қоладиган ўринлардан сақланинг деган ҳадисларига амал қилмаган бўлсангиз керакда. Эркаклар кўчада кўрган аёлларидан таъсирланиб фикр юритадилар. Эрингиз айтгандек аёллар ҳозир жуда кўп. Зийрак бўлишингиз керак эди. Ҳозирдан савобларини оволаман десангиз қиёматда нима деркансиз?! Оила бир-биридан ўтган хатоликларни кечириш устига қурилади. Кечирсангиз бир кун сиз ҳам кечириласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat