Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ассалому алайкум

00:00 / 27.01.2012 | eski savollar | 635
Ассалому алайкум Одина опа сизни Оллох уз панохида асрасин.Мен бир савол билан мурожаат этишга қийналган холда жазм қилдим. Хуллас мен бундан 6 ой олдин хотинмга шарт қуйдим румол урайсан деб аммо у ажрашсам хам рамийман деб туриб олди. Шунда мен унга бир талоқ берим ва у билан 10 кунлар гаплашмаси юрдик ва бир куни у майли розиман бир талоқни қайтариб олинг фақат яна битта фарзанд туққанимдан сўнг румол ўрайман деб айтди. Мен хурсанд бўлиб бир талоқни қайтарди деб айтдим хамда вақтлар ўтиб буйида бўлди яна 5-6 ойлардан сўнг кўзи ёрийди. Бироқ унга кун яқинлашмоқда румол ўрашга деган гапларимни айтсам ғалати бўлиб румол ўрашга хохиши йўқлигини билдирмоқда. Агар фарзандлик бўлганимизда румол ўрамаса хам мен хотиним билан ажрашмоқчи бўлсам хам ота-онам қарши бўлишари аниқ иккита болани тирик етим қиласанми деб койишлари аниқ. Агар хотиним румол ўрамаси билганидан қолмай хозирги енгил елпи хаётни истаса хотин бола чақамни ташлаб бошқа давлатга кетмоқчиман. Сиз қандай масаҳат берган бўлар эдингиз.Бир нарса яна хотиним 5 вақт номоз ўқийди барча исломий қарашларга онг етади сабаби узи муаллим ўқувчиларга дарс беради 2 йилдан буён ваз насихат қиламан хар-хил хадислар ва вахияар айтаман. У румол фарз қилинганини билади аммо амал қилмайди.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

аввалам бор Аллоҳдан сўранг, кўп дуо қилинг. Аллоҳга осон. ажаб эмас бир зумда ҳидоятлантириб қўйса.инсон шариатдаги таълимотларга амал қилганидагина, ечим топади. Аллоҳ таоло эрга бўйсинмайдиган аёлларга қуйидаги чораларни қўллашга чақиради. Нисо сирасининг 34 оятида:«Бош кўтаришларидан хавф қилинган аёлларга ваъзнасиҳат қилинг, ётоқларида ҳижрон қилинг ва уринг». дейилган.аёлингизга яна насиҳат қилинг. "Ҳар бир босган қадамингга мен жавобгарман. сени тўғриламасам, қиёматда сени деб азоб тортаман", денг. (Аллоҳ сақласин)фойдаси бўлмаса, кейинги босқич, ўрнингизни бошқа қиласиз. яъни бирга ётмайсиз. бу ҳам фойда бермаса, кейинги босқич, уриш. уриш деганда жонини ачитиб эмас, бир туртиб қўйиш, енгил уришдир. юз бошига урилмайди. бир мисвокчалик нарса билан уриб қўйиш керак дейилган.шунда ҳам таъсирланмаса, сиз ўз тамонингиздан бир ҳакам, у тамондан бир ҳакам чақирилиб, ҳамма нарса ўртада муҳокама қилинади.аллоҳ мадад берсин. шу айтилган нарсаларни аввал қилиб кўрингчи, бўлмаса, яна бирор чорасини кўрармиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat