Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имом бўлишга кимлар ҳақли?

00:00 / 15.02.2007 | eski savollar | 1568
ъолор=греэн] ҲУРМАТЛИ СҲАЙҲ ЖАНОБЛАРИ, МЭН СИЗДА УСҲБУ МАСАЛАНИ СУРАСҲНИ ДИЛИМГА ТУГУБ КУЙГАН ЭДИМ,СУРАМАСАМ БУЛМАЙДИ, ЪҲУНКИЙ БИР ИМОМ НУҚСОНИ БУЛАТУРИБ ИМОМЛИК КИЛМОҚДА БУ УЗИ ВА БОСҲҚА ОДАМЛАРГА ЗИЙОНИ БОРМИКАН ДЭП УЙЛАБ ҚОЛДИМ,МЭНИ ТУСҲИНИСҲИМЪҲА ИМОМ БУЛГАН КИСҲИ ҲАР ТАРФЛАМА, МАСАЛАН 1чи УРИНДА ИЛМИ, АҲЛОҚИ,ЙУКСАК АҚЛ ЗАКОВАТИ, УЗИНИ МУКАММАЛЛИГИ БИЛАН БОСҲҚАЛАРГА УРНАК БУЛГАН КИСҲИНИ ДЭП БИЛАМАН, ЛЭКИН МЭН БИЛГАН ИМОМ, ИЛМИ ЖИҲАТДАН ҲАМ БОСҲҚА ЖИҲАТДАН ҲАМ ЖУДА САЙОЗДИР, У БИР "ҚИСҲЛОҚНИ" ИМОММИДИР,УНИ ОРҚАСИДА ЙУЗЛАБ ОДАМЛАР НАМОЗ УКИСҲАДИ, МАНА 10-ЙИЛ БУЛИБДИКИЙ ҲАЛИ БЭФАРЗАНД, ЭКИЙ БУ НУҚСОН ЭМАСМУ, СҲУНГА ҲАММА ТУСҲИНАДИГАН ҚИЛИБЖАВОБ БЭРСАИЗ, АГАР НО-ТУГРИ САВОЛ БЭРГАН БУЛСАМ СИЗДАН УЗР СУРАЙМАН? :?АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВАБАРАКАТУҲИ :!:

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу саволни сўраганингиз яхши. Сўрамасдан ўзингиз ўйлаган нарсани айтиб юрганингизда яхши бўлмас эди. Турли омилларга кўра, ҳозирда кишиларимиз имом, мулла ва қориларга ўзларича шарт қўядиган бўлиб қолганлар. Имом ундай бўлиши керак, қори бундай бўлиш керак ва шунга ўхшаш гаплар кўп. Кимнинг қандай бўлиши кераклигини шариат белгилайди. Ушбу ҳақиқатни унутмаслигимиз лозим. Сиз сўраган нарсага «тўғри» ёки «нотўғри» деган жавоб ила кифояланса бўлар эди. Аммо ҳаммамиз учун керакли бўлгани учун бир оз батафсилроқ гапиришга тўғри келмоқда. Қуйида шариатимизда бу масалада келган кўрсатмаларни тақдим этишга ижозат бергайсиз.Имомликнинг тўғри бўлиши шартлари;1. Ислом.Мусулмонмас одам имом бўлиши мумкин эмас. Биров мусулмонлигининг билмайдиган одамнинг орқасидан намоз ўқиса, намози қабул. Намоздан кейин мусулмонлиги рост бўлса, гап йўқ. Аммо имомнинг мусулмонмаслиги аён бўлиб қолса, намозни қайтадан ўқийди. 2. Ақл.Ақли йўқ одамнинг ортидан намоз ўқиб бўлмайди.3. Балоғатга етган бўлиш.Балоғатга етмаган бола имом бўла олмайди.4. Эркаклик.Аёл ва хунаса ҳақиқий эркакка имом бўлиши мумкин эмас.5. Таҳоратли бўлиш.Бетаҳорат одам имом бўла олмайди.6. Қироат ва арконларни яхши қила олишлик.Қироатни яхши қила олмайдиган кишининг ортидан намоз ўқиш жоиз эмас. Қори одам оми одамнинг ортидан намоз ўқиши мумкин эмас. Агар шундоқ бўлиб қолса, қори намозини қайтадан ўқийди. Шунингдек, рукуъ, сажда, қаъда каби намознинг рукнларини қила олмайдиган одамнинг ортидан соғ одам намоз ўқиши мумкин эмас. 7. Бировга намозда иқтидо қилиб турмаган бўлиши шарт.8. Узрлардан саломат бўлмоғи.Узрлар деганда доимо бурнидан қон оқиб туриши, сийдиги оқиб туриши, ел чиқиб туриши каби нарсалар англанади.9. Тили бурро бўлиб барча ҳарфларни тўғри талаффуз қила олиши шарт.Тили чучук ёки дудуқ кишилар имом бўла олмайдилар. Энди имомликка ўтишга ҳақилроқ бўлганлар тартиб билан баён қилинади;Имомликка ҳақлироғи; 1. Суннатни билувчироғидир.2. Сўнгра қорироғи. 3. Кейин парҳезгарроғи. 4. Сўнг ёши каттароғи. Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қавмга уларнинг ичидан Аллоҳнинг китобига қорироқлари имом бўлади. Агар қироатда баробар бўлсалар, суннатни яхши биладиганлари. Агар суннатда ҳам баробар бўлсалар, ҳижрати қадимги бўлганлари. Агар ҳижратда ҳам баробар бўлсалар, ёши катта бўлганлари бўлади. Бир одам ҳеч қачон бошқа бировга унинг салтанатида имомлик қилмасин ва унинг уйидаги ўзи учун тайёрланган жойга ўтирмасин. Магар унинг изни ила бўлса майли», дедилар».Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.Ушбу ҳадиси шарифда ким имом бўлиши кетма-кет бир неча сифатлар ила баён қилиб берилмоқда. Шу билан бирга уламоларимиз таъкидлаганидек, мазкур сифатларда ўша вақт воқеълиги эътиборга олинмоқда.Энди ўша сифатларни бирин кетин кўриб чиқайлик.Аввало ҳар бир қавмга уларнинг ичидан:«Аллоҳнинг китобига қорироқлари имом бўлади». Бу имом танлаш вақтида аввало Қуръонни билиш, қироат қилиш сифатига қаралади, деганидир. «Агар қироатда баробар бўлсалар суннатни яхши биладиганлари», бўлади. Баъзи уламолар имомликка даъвогорлар ичидан муносибини танлаш учун худди шу тартиб йўлга қўйилиб, биринчи қори, иккинчи олим бўлади, деганлар. Уларнинг далили ушбу ҳадиснинг зоҳири. Лекин, жумҳур уламолар, жумладан, Ҳанафий мазҳаби уламолари ҳам, суннатни яхши биладиган олим шахс қоридан муқаддам бўлади, деганлар. Чунки, олим одам намозга керакли Қуръон қироатини яхши билиши турган гап, аммо қори одам намозда юзага келиб қоладиган масалаларни дарҳол ҳал қилиб кетавериши мумкин эмас, деганлар. Ушбу ҳадисда қорини муқаддам қилиниши, саҳобаи киромларнинг қорилари олимлари бўлганлиги эътиборидандир.Демак, намоз ҳақида энг илми кўп одам зоҳирий фаҳш ишлардан четда бўлиши ва Қуръондан керагини яхшилаб ёдлаган бўлиши шарти билан имомликка энг ҳақли одам бўлади.Имом Табароний ва ал-Ҳокимлар Абу Марсд ал-Ғанафийдан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:«Агар намозингизнинг қабул қилиниши сизларни масрур қиладиган бўлса, сизга уламоларингиз имомлик қилсин. Чунки улар сиз билан Роббингиз орасида ҳайъатингиздир», деганлар.Ундан кейин қорироғи бўлади.Кейин парҳезгарроғи бўлади. Яъни, тақвонинг устига шубҳали нарсалардан ҳам ўзини олиб қочадиган одам.Аввал ўтган сифатларда савияси тенг бўлиб қолган кишилардан ёши каттаси имомликка тақдим қилинади. Ундан кейинги ҳақлилар қуйидагича;Хулқи яхшиси, таҳажжудни қўп ўқийдигани, насаби шарафлиси ва кийими тозаси.Султон, амир, қози, масжид имоми ва уй эгаси тартиби ушбу шахслар тўплангандаги тартибдир.Агар қул, аъробий, фосиқ, аъмо, бидъатчи ёки валади зино имомлик қилса макруҳдир.1. Қул аввалги вақтларда бўлган. У бировнинг мулки бўлгани учун яхши таълим олиш имкони бўлмаган. Бинобарин имомга етарли илмни ҳам ола билмаган бўлиши эътиборга олинган.2. Аъробий саҳрода ўсган, таълим тарбия кўрмаган одам бўлади. У ҳам жоҳиллиги туфайли намоз аҳкомларини яхши билмаслиги турган гап.3. Фосиқ ўзи илмли бўлса ҳам шариат аҳкомларини бузишни ўзига одат қилиб олган одам бўлади. У дин ишларига аҳамият бермайди. Имомлик улуғ мартабадир. Фосиқ унга лойиқ эмасдир.Имом Ибн Можа Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:«Зинҳор аёл эркакка, аъробий муҳожирга имомлик қилмайди. Фожир мўминга имомлик қилмасин. Илло унинг султони бўлиб қиличи ва қамчисидан қўрқилса, бундан мустасно», деганлар.4. Аъмо – кўзи кўрмайдиган киши. У нажосатни кўрмайди ва шунга ўхашаш кўрмасилиги оқибатида камчиликка йўл қўйиши мумкинлиги эътиборга олинган. 5. Бидъатчи Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан маъруф бўлган эътиқодга саркашлик эмас, шубҳа туфайли хилоф қилган кишидир. Мисол учун махсига масҳ тортишни инкор қилган одам бидъатчи бўлади. Шу каби одамларнинг имомлиги ҳам макруҳдир. Имомлик улуғ мартабадир. Бидъатчи унга лойиқ эмасдир.6. Валади зино – зинодан туғилган шахснинг бошқа яроқли одам туриб имомга ўтишлиги макруҳдир. Чунки одатда унинг отаси бўлмагани учун яхши таълим ва тарбия олмаган бўлади. Уламоларимиз унинг имомлиги макруҳ бўлишини жоҳил бўлишига боғлаганлар. Агар ўзи илмли ва тақводор бўлса, макруҳ эмас. 7. Қавм ёмон кўрадиган одамнинг имомлиги ҳам макруҳдир.Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч кишининг намозлари қулоқларидан юқори кўтарилмайди; Хожасидан қочган қулники, ҳатто қайтиб келгунча, эрини ноҳақ ғазабнок қилган хотинники ва қавми ёмон кўрган имомники», дедилар».Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган.Албатта, бу борада қавмнинг ёмон кўриши дин учун бўлиши кўзда тутилган. Қавмнинг ўз фойдаси ёки баъзи кишиларнинг шахсий ғарази эмас.8. Маънони бузмайдиган даражада эъробни бузиб тиловат қиладиган одамнинг имом бўлмоғи макуҳдир. Мисол учун «ал-Ҳамду»ни «ал-Ҳамди» қилиб ўқиса.9. Баъзи ҳарфларни тўғри нутқ қила олмайдиган кишининг имомлиги ҳам макруҳдир.10. Эси паст одамларнинг имом бўлиши макруҳ.11. Песи тарқаб кетган одамнинг имомлиги ҳам макруҳ.12. Мохов одамнинг имомлиги ҳам макруҳ.13. Бир оёқда турадиган чўлоқ одамнинг имомлиги ҳам макруҳ.14. Сийдиги тутилиб қоладиган одамнинг имомлиги ҳам макруҳ.15. Ароқхўр одамнинг имомлиги ҳам макруҳ.16. Рибохўр одамнинг имомлиги ҳам макруҳ.17. Чақимчи одамнинг имомлиги ҳам макруҳ.18. Риёкор одамнинг имомлиги ҳам макруҳ. Кўриниб турибдики, сиз айтган ва гумон қилаётган нарса бефарзандлик имом учун нуқсон ҳисобланмас экан. Ҳеч ташвиш қилмай ўз масжидингиз имоми билан намозни ўқийверинг. Аллоҳ у кишига ҳам кўпчилик бандалари қотори фарзандлар ато қилсин! Омийн!

Топ рейтинг www.uz Openstat