Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Витр вожиб ва бошка масалалар хакида

00:00 / 23.10.2007 | eski savollar | 1309
1. Витр вожиб намозида 3 ракатда Кунут дуосидан олдин такбир айтиш далили хакида маълумот берсангиз?2. Истинжо хакида. Истинжо тахоратнинг бир булагими, хар тахоратда истинжо килиш керакми? Ел чиккандан кейин истинжо килиш хакида маълумот берсангиз? Юкоридаги саволларимга Хадис ва Хает китобингиздан топа олмадим.Килаетган хайрли ишларингиз учун Аллох :жж нинг узи сиздан рози булсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Биринчи саволнинг жавоби имом Косонийнинг «Бадоиъус Саноиъ фии тартийбиш шароеъ» номли китобларида келган. «Аммо такбир, Али розияллоҳу анҳудан ривоятда Набий алайҳиссалом қунут ўқимоқчи бўлсалар, такбир айтиб туриб сўнгра қунут ўқир эдилар» дейилгани учун. Икки қўлни кўтариш эса, Набий алайҳиссаломнинг «Икки қўлни фақат етти жойда кўтарилади» деган ҳадислари учун».2. «Истинжо» луьатда ахлат кетказишдир.Фуқаҳолар истилоҳида эса, нажосатни сув ва унга ўхшаш нарса ила кетказиш ёки тошга ўхшаш нарса ила артишга истинжо дейилади.Уйқу ва елдан бошқа ҳар бир таҳоратни кетказувчи нарсадан тошга ўхшаш нарса ила истинжо қилмоқ суннатдир. Уйқу ва елга ўхшаш хушидан кетиш, жиннилик, мастлик каби таҳоратни кетказувчи нарсалардан ҳам истинжо қилинмайди. Қолганларидан, агар нажас бир дирҳам миқдоридан кам бўлса, истинжо қилиш суннатдир. Кўпчилик уламолар истинжо қилиш эркаку аёлларга суннати муаккададир, деганлар. Чунки Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бу ишни доимо қилганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat