Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ЭХТИЁТИ ПЕШИН МАКРУХЛИГИ ТУГРИСИДАГИ ФАТВО

00:00 / 26.02.2009 | eski savollar | 1462
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ МУХТАРАМ УСТОЗ!СИЗГА САВОЛ ИЛА МУРОЖААТ КИЛИШГА РУХСАТ БЕРГАЙСИЗ: Узбекистон Мусулмонлари Идорасининг расмий сайти булмиш МУСЛИМ.УЗдан бир фатвони укидим. Куйида уша фатвони хавола этаман: ЖУМА НАМОЗИДАН СЎНГ ЭҲТИЁТИ ПЕШИН ҲАМ ЎҚИШЛИКНИНГ МАКРУҲЛИГИ ХАҚИДА Ф А Т В ОЖума намозининг шаръийлигини Қуръони Карим ва Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари таъкидлайди. Сураи “Жумъа” нинг 9-оятида дейиладики: “Эй мусулмонлар, агар жума кунининг намозига чақирилса, Аллоҳу таолонинг зикрига шошилинглар ва савдони қўйинглар. Агар сизлар билсаларингиз бу ишларингиз ўзларингиз учун яхшидир”.Расулуллоҳ жума намозининг машруълигини қуйидагича баён қиладилар: “Жума ҳақиқий намоз, уни адо этишлик ҳар бир мусулмонга фарздир”.Исломнинг тарихида жума намози энг биринчи маротаба Расулуллоҳнинг масжидларида, Мадинаи Мунавварада адо этилган, иккинчиси эса Баҳрайнда Живоий қишлоғидаги (Абдул қайс) Абдулқайс масжидида ўқилган. Ҳадиси шарифда бу ҳақда хабар берилган: “Расулуллоҳнинг масжидларида ўқилган жумадан сўнг биринчи жума намози Баҳрайнда Живоий қишлоғидаги Абдулқайс масжидида ўқилди.Жума намозида намоз ўқувчиларнинг адади 4 нафардан кам бўлмаслиги шарт. Бу жума намозининг қоидаларидан биридир.Баъзи фиқҳ илмидан кам хабар бўлган кишилар жума намозидан сўнг эҳтиётан пешин намозини ҳам ўқишадилар. Улар ўйлайдиларки, бу иш ажрга сазовор бўлади, Аллоҳи таолонинг розилигига эришади ҳамда Расулуллоҳнинг суннатларига ҳам мувофиқ бўлади. Аммо ҳақиқат бунинг акси. Ишончли қавлларга қараганда Расулуллоҳ (с.а.в.), у Жанобдан кейин хулофои рошидинлар ҳам ва улардан кейинги тобеинлар ҳам жума намозидан сўнг эҳтиётан пешин ўқимаганлар. Шунинг учун биз ҳам “Эҳтиёти пешин” ўқишлигимизга ҳеч қандай зарурат йўқ. Ибни Ҳажмил Ҳанафийнинг “Ал- Баҳрурроиқ” китобида айтибдурки “Мен ўз таълиқотларимда бир неча бор жума намозидан сўнг “Эҳтиёти пешин” ўқишликни инкор қилдим, чунки, жума намозининг фарзлигида ҳеч қандай шак йўқ”. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам одамлар орасида шак пайдо қилишдан узоқ бўлганлар, бизларни ҳам бундан сақлаганлар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Сурайдиганим шуки эхтиёти пешин намозини укийдиган биродарларимга шу фатвони далил килиб, бу ишларидан кайтарсам буладими ёки узлари укийверганлари дурустми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ҳанафий мазҳабидаги китобларда икки тараф, ўқиш ва ўқимаслик ҳам келган. Шунинг учун ҳам, уламолар устози ўқишни ўргатган ўқисин ва ўқимайдиганлар билан жанжал қилишмасин ва аксинча, деганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat