Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Асхобул кахф

00:00 / 26.02.2009 | eski savollar | 938
Устоз Оллох таъоло узи барчамизни Сиротол мустакиймга бошласин! Омин!Мурожаатим шуки, Рухул баён номли тафсир китобидан хар куни имомимисиз Оллох насиб килганича Курони карийм маънолари тафсири билан таништирмокдалар. Шунда Асхобул кахф хакида шундай маълумотлар чикдики: "улар 7 киши булишган ва 8-си итлари булган. Агар уларни исмларини бир когозга ёзиб оловга ташланса олов учади, уларни исмларини бир когозга ёзиб тугаётган аёлни оёгига бойланса тугиши осон кечади, агар екин-текин уртасига бир ёгочга буйлаб куйилса барокотли булади" кабилар. Шу нарсага кандай этикод килиш керак?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- «Рухул баён» тафсири Исмоил Хаккий Бурсавий томонидан ёзилган тасаввуфга эътибори кўп китобдир. Унда баъзи сура ва оятларни, шунинг Аллохнинг исмларини ўкиш ва зикр килишнинг фазли хакида маълумотлар хам бор. Жумладан, сиз айтганга ўхшаш гаплар хам бор. Мазкур гапни Исмоил Хаккий Бурсавий Найсабурийдан келтирган. Аммо бу каби гаплар кучли эмас. Уларга эътибор бермаслик керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat