Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қабристонда қуръон ўқиш

00:00 / 29.05.2010 | eski savollar | 5626
Ассаламу алайкум Ҳурматли устоз! Бир инсон Қабристонда, қабрни устида ёки олдида қур'он о'қиб унинг ҳаққига дуо қилиш ширк деб айтди. Буни шундай изохлади: Олдин инсонлар пайгамбарларининг қабрларини ибодатҳона қилиб олишарди. Ибодат фақат оллохга қилинади. Қур'он оқиб дуо қилиш ҳам ибодат шунинг учун қабр устида қур'он о'қиб дуо қилиб бо'лмайди бу ширк деди. Қабр устида ёки ёнида қур'он о'қиб дуо қилиш то'рисида ҳадислар ё'қ деди. Шу то'г'ми? Рахмат ОЛЛОХ рози бо'лсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Абу Умома Боҳилийдан (р.а.) ривоят қилинади. У зот: "Агар вафот этсам Расулуллоҳ (с.а.в.) ўликларга бажарилишини буюрганларидек менга ҳам ана шу нарсани бажаринглар. Расулулоҳ (с.а.в.) бизга қуйидагиларни буюрдилар. Агар биродарларингиздан бири вафот этса, қабрига тупроқни текислангач ичингиздан бири қабр бошида турсинда сўнгра: "Эй фалончи ўғли фалончи", десин. У эшитадию аммо жавоб бера олмайди. Эй фалончи ўғли фалончи, десин. Шунда ҳалиги киши ўтириб олади. Эй фалончи ўғли фалончи, десин. Маййит: "Аллоҳ раҳмат қилгур, бизни тўғри йўлга бошла", дейди. Лекин сизлар буни ҳис қилмайсизлар. Шунда атрофдагилар: "Дунёдан чиқаётганингдаги нарсани зикр қил. Яъни, Ла илаҳа иллаллоҳу ва анна Муҳаммадан расулуллоҳ. Сен Аллоҳни Рабб деб, исломни Дин деб, Муҳаммад алайҳиссаломни Набий деб, Қуръонни имом деб рози бўлгансан", десин. Чунки Мункар ва накирнинг ҳар бири ўз соҳибини қўлидан ушлаб, биз билан юргин. Ҳужжати талқин қилинган киши ҳузурида бизни ўтқазилмайди, дейди. Аллоҳ таоло уни ҳужжатини иккови орасида тўсиқ қилади. Шунда бир киши: "Эй Аллоҳнинг расули! Агар онасини билмасачи?» деганида, у зот: "(Бутун инсониятни онаси бўлмиш) Ҳаввога нисбат бериб, Эй Ҳавво ўғли фалончи, дейилади.Ҳофиз ибн Ҳажар ушбу ҳадисни санади солиҳ деганлар. Имом Зиё ҳам "Аҳком"ларида уни кучли деганлар.Имом Нававий "Равза" китобида ушбу ҳадисни заиф деганлар. Лекин фазийлат ҳақидаги ҳадисларда илм аҳли бўлмиш муҳаддис томонидан ишлатишга рухсат берилган. Ушбу ҳадисни бошқа саҳиҳ ҳадислар мустаҳкамлайди. Масалан, "ўликларга субутни сўранглар" ёки Амр ибн Оссни васиятлари каби. Шом аҳли ҳанузгача бу талқинга аввалги аср яъни эргашиладиганлар замонидан бери амал қилиб келишади. Аллоҳ таоло "Эслатгин, чунки эслатма мўминларга манфаат беради", (Зарият- 55) деган. Демак банда эслатмага бу ҳолатда унданда ҳожатлироқдир.Ибн Қайюм "Руҳ" номли китобида қуйидагиларни айтадилар: «Одамлар қадим пайтлардан то ҳозирги вақтимизгача ҳадис собит бўлмаса ҳам барча шаҳар ва асрларда ҳеч қандай инкорсиз бунга амал қилиб келишмоқда. Бу уммат мағрибдан машриққача ушбу одатни татбиқ қилган. У умматларни ақл ва маърифат жиҳатидан энг мукаммали бўлиб, ҳеч қачон эшитмайдиган ва ақл қилмайдиган кишига хитоб қилмайди. Мана шу нарсани бирор инкор қилувчи инкор қила олмайди. Балки бу аввалгиларни кейингиларга суннати бўлиб, кейингилар аввалгиларга эргашишади.Ўлганларга атаб Қуръон қироат қилишнинг ҳукмиАлбатта, Қуръон тиловати энг афзал ибодатлардан бўлиб, у билан мусулмон банда раббисига яқин бўлади. Қуръон қироати инсон хоҳ вафотидан кейин бўлсин, хоҳ манзилида ёки уйида бўлсин, хоҳ жанозадан кейин ёки олдин бўлсин ёки қабр олдида бўлсин, бу нарса шаръий ҳукмда жоиз бўлиб, Аллоҳнинг фазли билан маййитни қабрида азобдан енгиллашишига сабаб бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ (с.а.в.) хабар бериб, ўликларга вафотидан кейин Қуръон қироат қилишга ундаганлар. У зот: "Бирор маййитга «Ёсин» сураси ўқилса, енгиллик бўлади", деб айтганлар. Албатта ушбу қироатда тиловат одобларига амал қилиб, ҳарфларни ўз махражидан чиқариш керак.Ҳанафий мазҳабидагилар маййитга ҳамда тирикларга ҳам Қуръон қироатининг савоби етиб боришини жоизлигини айтишган. Ҳидоя, Бадоиъ, Баҳр ва бошқа китобларда бу ҳақда айтилган. Шунингдек, Шофеъий мазҳаби уламолари ҳам қироатни савоби агар ўқувчи Аллоҳдан сўраса, маййитга етиб боришини айтишган.Ибн Абу Зайд "Рисола" китобида Ибн Фарҳундан ривоят қилиб айтишларича, Моликий имомлари ҳам маййитга қироат савоби етишини нақл қилишган.Ҳанбалий фақиҳларидан Ибн Қудома "Муғний" китобида, маййит барча қурбат бўлувчи нарсалардан манфаат олганидек Қуръон қироатидан ҳам манфаат олади. Демак инсон қандай қурбат қилса ҳам савобини маййитга бағишласа Аллоҳни изни билан манфаат олади.Ибн Қудома Маъқал ибн Ясордан қилган ривоятларида Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ўликларингизга Ёсин сурасини ўқинглар", деб айтганлар.Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Қуръон тиловати маййитга хоҳ у маййит қабрда бўлсин ёки ундан узоқда бўлсин, жоиздир. Аллоҳ изни билан савоби маййитга етиб боради. Хусусан қори қироати савобини маййитга бағишласа.

Топ рейтинг www.uz Openstat