Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир хадис хакида

00:00 / 26.02.2009 | eski savollar | 2452
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМОламларнинг Роббиси Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин.Саййиди коинот Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога саловоту саломлар бўлсин.Саҳобаи киромларга Аллоҳ таолонинг розилиги бўлсин.Ислом уламоларига ва машойихларига Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлсин.Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.Хурматли ва севикли Устоз, "Хадис ва хаёт" номли китобингизнинг 3-жузида куйидаги хадисни келтириб утгансиз:Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади:"Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: "Аллох таборака ва таоло: "Мен шерикка энг бехожат зотман. Ким бир амал килса-ю, унда Мен билан Мендан бошкани шерик этса, уни хам, шеригини хам тарк этурман" деди, дедилар".Муслим ривоят килган.Ушбу хадисни ва унга ёзган шархингизни биродарларимга укиб бердим. Аммо уларнинг айримлари эътироз билдиришиб: "Инсонга унинг калбини шод этиш ёки уни рози килиш учун яхшилик килса хам савоб булади-ку. Булмаса бу холат хам ширк хисобаланадими?" дейишди. Мен: "Хар кандай яхшилик хам, савоб иш хам факатгина Аллох таолонинг розилиги учун килинсагина кабул булади" дедим. Хурматли Устоз, ушбу масалага ойдинлик киритиб берсангиз. Биродарларимиз айтган холат ширкка кирадими?Аллох субханаху ва таоло Сиздан рози булсин. Амийн.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу мутлақо нотўғри тушунча. Бундай бўладиган бўлса, савоб учун бировга ҳеч нарса қилиб бўлмай қолади. Бир ночор кишини хурсанд қилиш учун савоб иш қилса, ширк бўлади қабилидаги гапдир бу. Мўмин мусулмон шариатдаги ҳар бир амални қилса, нияти тўғри бўлса, бўлди. Ота онанинг руҳини шод қилиш учун бирор амал қилиш ширк бўлади деган гап ҳеч қаерда йўқ. Ўша савобни Аллоҳ беради. Шунинг учун, мусулмон банда ҳар бир амалда аввало Аллоҳ таолонинг розилигини кўзлайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat