Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

диннинг мадори булган хадис!

00:00 / 27.06.2012 | eski savollar | 1266
Бисмиллахир Рахмонир Рахим! Ассалому Алейкум ва Рахматуллоху ва Баракотуху.!хурматли шайх Хазратлари,Азиз устоз!бу галги саволим мен ожиз бандани хадис хакида!хурмати устоз,;Хадис ва Хайот;китобингизнинг,Иймон ва Ислом,жузига келган,уша машхур хар бир мусулмон киши билиши шарт булган хадисни, яъни Жаброил аллайхисаломни одам шаклига келиб,Хабиб пайгамбаримиз Мухаммад с.а.в. билан савобалар,р.а!давраларига келиб пайгамбар аллайхисаломни тугриларига утириб,иймон,ислом ва эхсон!хакидаги савол жавобни!маърузаларингизни бирида шу хадисни,6 ёки 4 та.дининг мадори булган сахи хадис дегансиз.дининг мадори булган колганларини ургатсангиз!Аллох рози булсин!хато ва камчилиг булса кечирасиз!мен ожиз бандаман,Парвардигор хайирли ишларингизни ва умрингизни баракали килсун!сиз хам бизларни дуо килинг!хурмат билан Зариф!Москва 27 06 2012й.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир. Албатта, ҳар бир кишининг ният қилган нарсаси бўлади. Бас, кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг Расули учун бўлса, унинг ҳижрати Аллоҳга ва Унинг Расулига бўлади. Кимнинг ҳижрати дунё учун бўлса, унга эришади. Ёки аёл учун бўлса, уни никоҳлаб олади. Бас, унинг ҳижрати нима учун қилинган бўлса, ўшанга бўлади», дедилар».Бешовлари ривоят қилишган.Шарҳ: Бу ҳадиси шариф ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. У киши билан «Муқаддима»да танишиб ўтганмиз.Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу ҳадисларида ниҳоятда қисқа иборалар билан бир олам маънони баён этганлар. Шунинг учун ҳам уламоларимиз бу ҳадиси шарифни алоҳида эътибор билан, ўрганиб чиққанлар.Имом Аҳмад ибн Ҳанбал розияллоҳу анҳу: «Илмнинг учдан бири шу ҳадисда», деган эканлар. Чунки, банданинг савоб касб қилиши уч нарса – дил, тил ва бадан орқали бўлади. Бу ҳадисда дил орқали бўладиган нарса тўла баён қилинган. Қолаверса, дин ички ва ташқи амаллардан иборат. Ният ички амал ҳисобланиб, қалб билан бўлади.Имом Шофеъий раҳматуллоҳу алайҳи эса: «Илмнинг ярми шу ҳадисда», деган эканлар. Имом Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳи эса: «Бу ҳадис Исломнинг мадори бўлган ҳадислардандир. Инсоннинг дини учун тўртта ҳадис кифоя:1. «Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир».2. «Бирортангиз токи ўзи яхши кўрган нарсани биродарига ҳам яхши кўрмагунча мўмин бўла олмайди».3. «Киши Исломининг гўзал бўлиши ўзи учун беҳуда нарсаларни тарк қилишидадир».4. «Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очиқ-ойдиндир», ҳадисларидир», деган эканлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat