Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кумуш узук

00:00 / 24.12.2012 | eski savollar | 1372
Хурматли шайх хазратлари! Мен куни кеча бир кумуш узук олгандим. Хадисларни укидим, айнан кайси бармокка такиш афзалрок экани тугрисида топа олмадим. Лекин Шайх Сауд Ал-Шурайм худба укиётганда унг кулининг жимжилогида кургандим ва жимжилогимга ярашасини олдим. Мана шу ишим суннатга мувофикми? Жавобингиз учун олдиндан рахмат! Чукур хурмат ва эхтиром ила Усмонжон.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Китоб ўқисангиз мени ҳам, ўзингизни ҳам овора қилмас эдингиз. Аллақачон бу ҳақда билимга эга бўлар эдингиз. Ҳозир ўзингиз қолиб мени ҳам овора қилмоқдасиз. Бир неча йил аввал ёзган китобимдан сизга жавоб беришга мажбур қилмоқдасиз. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнг қўлларига кумуш узук тақдилар. Унинг кўзи ҳабаший эди. У зот унинг кўзини кафтларига қаратиб олар эдилар».Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.Яна ўша кишидан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг узуклари мана бунда бўлар эди», деб, чап қўлининг жимжилоғига ишора қилди».Муслим ва Насаий ривоят қилганлар.Аввал келган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг узукни ўнг қўлларига таққанлари айтилган эди. Бу ривоятда чап қўлларининг жимжилоғига таққанлари айтилишидан бир ундай, бир бундай таққанлари тушунилади. Яъни узукни ўнг қўлга тақса ҳам, чап қўлга тақса ҳам бўлаверар экан.

Топ рейтинг www.uz Openstat