Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саҳарлик

21:31 / 26.06.2015 | Abdulloh Ibn Ergashali | 1359

Ассалому алайкум! Саволим ноўрин бўлса олдиндан узр сўрайман. Имом Бухорий р.х дан ривоят килинган: 16-боб. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Билол айтган азон сизларни саҳарлик қилмоқдан тўхтатмасин!» деган сўзлари ҳақида Оиша разияллоҳу анҳо: «Билол кечаси азон айтар эрдилар»,— дейдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга: «Ибн Умму Мактум азон айтмагунча еб-ичаверингизлар, чунким ул тонг отиши арафасида азон айтғайдир»,— деганлар. Қосим ибн Муҳаммад бундай дейдир: «Билол бирлан Ибн Умму Мактумнинг азонлари ўртасида ҳеч қанча вақт йўқ эрди, чунким Билол мезанадан тушиши бирлан ўрнига деб келтирган хадисларга асосланиб биз таквимдаги вақтда 3.20 да оғиз ёпилиш вақти кўрсатилган бўлсада, аммо тонг отиш вақти эса 5.10 тўғри келаётганлиги сабабли бизлар ҳадисга эргашган ҳолда тақвимга нисбатан 10-20 минутлардан кейинрок оғиз ёпмоқдамиз. Шу ҳолатда бизлар адашмоқдамизми? Илтимос тўлиқроқ тушинча берсангиз. Жазакаллоху хойрон.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Билол розияллоҳу анҳунинг азони тонг отишидан анча аввал таҳажжуд ўқиётганлар намозни тўхтатишлари ва ухлаганлар уйғонишлари учун айтилган. Қолаверса, ундай азон айтиш кейин мансух бўлган. Сиз саҳарлик вақти тугаганидан кейин овқатланаётган бўласиз. Қанча кун шундай қилган бўлсангиз ўша кунларни қайта тутишингиз фарз бўлади. Қоронғулик тугаб ёруғлик бошланаётганда саҳарлик вақти тугаган бўлади. Саҳарлик вақти тугаганда  тонг  вақти кирган бўлади. 5. 10 қуёш чиқиш вақти бўлган бўлади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat