Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кандолатчилардан савол

00:00 / 01.08.2011 | eski savollar | 737
Ассалому алайкум хурматли шайх хазратлари!Кандолат цехида ишлаймиз. шоколад ва печение махсулотлари чикарамиз. Махсулотларни хиди доимо димогимизга уриб туради. Цехдаги харорат хам юкори булади, айникса печение цехларида жуда иссик булади руза тутиш анча мушкул. Кучимиз етганча тутишга харакат киламиз, лекин жуда кийин, баъзи ишчи ва ходимларимизда хушидан кетиб колиш холлари булган. Рамазон ойида ишни ишни буткул тухтатиб куйиш ёки хамма ишчиларни таътилга чикара олмаймиз, турли муаммолар келиб чикади, хамда хаммамизнинг хам тирикчилик манбаимиз шу ишимиз. Шундай цехларда ишловчи ишчи ва ходимлар рузаларини кунлар салкинрок булган фаслларда, таътилга чикганда, кейинрок тутиб беришса буладими? Саволимизга излаб жавоб топа олмадик, шунинг учун Сизга мурожат килишга карор килдик.Жавобингиз учун катта рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- ‎ Агар касбини тарк қилса, куни ўтмайдиган бўлса, ‎рўза тутса, касбини қила олмай қолса, узрли ҳисобланади. ‎Бу тоифага нонвой, темирчи ва кон ишчилари кабилар ‎мисол бўлади. Улар саҳарликни қилиб рўзани ният ‎қиладилар. Иш давомида ҳоллари чатоқ бўлиб қолса, ‎рўзани очиб, кейин қазосини тутишади.‎Аммо, улар ушбу касбларидан бошқа йўл билан ёки ‎ишни камайтириш орқали тирикчилик ўтказиб туришлари ‎мумкин бўлса, узрли ҳисобланмайдилар.‎

Топ рейтинг www.uz Openstat