Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бундан кейинги рўзаларни нима қилишим мумкин?

12:22 / 02.02.2015 | Ulugbek93 | 1229
Мен бир танишимнинг саволини юбормоқдаман. Рўза ойининг охириги 10 кунлигида касал бўлганлигим, яъни ўт пуфагим олиб юборилган сабаб 7 кун рўза тута олмаганман. Яқинда яна тиббиёт ходимларининг ташхиси бўйича менда қандли диабет касаллиги бор эканлиги аниқланди. Тиббиёт ходимлари рўза тутмаслигим керак эканлигини айтган эдилар. Мен бундай ҳолатда қандай йўл тутаман? Қолдирган 7 кунимга қарз бўламанми? Бундан кейинги рўзаларни нима қилишим мумкин? Илмсизлик ила ёзиб сизнинг вақтингизни олганим учун узр сўрайман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Қанд беморлиги борлар йиллардан буён рўза тутишмоқда. Сиз аввал яхшилаб ўрганиб чиқинг. Кейин ҳал қиласиз. Ўзингизга ўхшаган беморлар ва бошқа шифокорлар билан маслаҳатлашинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat