Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Авиачипта

00:00 / 15.10.2012 | eski savollar | 625
Ассалому алейкум хурматли Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф жаноблари,Бир мухлисингиз авиачиптага берилаетган чегирмалар халолми деган саволга, бу чегирмалар конун асосида булса, харидорлар олса булади деган жавобни берган экансиз. Мен хам бир муддат авиачипталар билан ишлаб кургандим, Миллий Авиа Компания бу авиачипталар сотадиган хусусий ширкатларга ойни якунлаб хисоб китоблар топширилгандан сунг, бир ой давомида жами сотилган чипталардан 5 фоиз микдорида мукофот пули тулайди. Бу ширкатлар бу мукофот пулидан солик, ижара, ойлик ва хоказо талайгина чикимларни тулашади. Узларига тахминан 2 еки 3 фоизи соф фойда булиб колади, балки ундан хам камрок. Бераетган 6,7,8 фоиз чегирмаларини накд пулни кучирма пулга айлантириб олгандаги "даромад"ларидан тулашади.Мен хам якинда авиачипта сотиб олдим, менга хам хамма катори чегирма беришди. Хозирда манзилимга етиб олганман, лекин шу чегирма мени уйлантириб етибди.Савол: Мен шу берилган чегирмани нима килай, узи рози булиб сотган Авиакассага кайтариб берайми, еки бирор бир мухтожрок оилага берайми еки яна бошка нарса килайми? Илтимос Хазрат, тугри йулни курсатиб юборинг.Аввалдан катта рахмат, хурмат ила мухлисингиз!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўзлари рози бўлиб бергандан кейин сизга ҳалол бўлади. Нима истасангиз ўшани қиласиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat