Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Янги кўрсатмаларни кутиб...

00:00 / 07.02.2012 | eski savollar | 525
БИСМЛИЛЛАҲИР РАҲМОНИР РОҲИЙМ Аллоҳ таолога Ўзининг жалолига лоиқ ҳамду санолар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ зотга дуруду саловатлар бўлсин! Фазийлатли Шайх жаноблари, Ассалому алайкум! Ҳазрат, Сиз билан бўлаётган савол-жавобларнинг бирида "Лизинг, рибо ва шу каби масалалар атрофлича ўрганилиб чиқилганлиги, бу борадаги масалалар юзасидан кўрсатмалар тайёрланганлиги ва яқин кунларда эълон қилиниши" ҳақида маълум қилгансиз. Бу янгилик мусилмонлар орасида яшин тезлигида тарқалувчи ҳушхабарга айланиб кетди. Бунинг учун Сизга ўз миннатдорчиликларимизни изхор этамиз. Ҳазрат! Мана шу кўрсатмалар китоб шаклида чиқадми? ёки Интернет портали орқали хабардор бўлиб турайликми? Агар интернет орқали бўлса, сайтларингизни қай бирида эълон қилиш режалаштирилган? Мана шуни билмоқчи эдик. Барчаларимизга Аллоҳнинг барокотлари бўлсин! Сизга хурмат ва эҳтиром или Абдураҳмон.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мен айтган нарса машина савдосига боғлиқ, холос. Сиз айтгандек, лизинг, рибо ва шу каби масалаларга боғлиқ эмас. Аммо бу масалалар олдин ҳам ўтган. Излаб топишингиз мумкин. Келажакда ҳозирги пайтдаги кўп мурожаат қилинадиган масалаларни ўз воқеълигимизга боғлаб ечиш учун ҳаракат мавжуд. Мазкур гап ўша баҳсларнинг биринчи натижасидир.

Топ рейтинг www.uz Openstat