Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пайғамбаримиз берган махр

10:59 / 13.07.2018 | sherali96y | 1146
Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз саллоллоху алайҳи васаллам хотинларига берган махрлари қанчадан ошмаган? Илтимос шу саволга жавоб тополмаяпман ёрдам беринглар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Шариатимизда маҳрнинг кўпига ҳеч қандай миқдор белгиланган эмас. Эр-хотиннинг розилиги асосида тайин қилинаверади. Албатта маҳрни зиёда қилиш шариатда маҳбуб иш эмас. Ҳадисларда маҳри фотимий номи билан маҳр зикр қилинади. Кумуш тангага ҳисобланганда 500 дирҳам яъни ҳозирги даврнинг ҳисоби билан 1 кг 530гр кумуш бўлади. 12 дирҳамни маҳрнинг энг ози деб айтишган. Дирҳамни белгилашдаги фарқларга кўра баъзилар 200 дирҳамни 595граммга тенг деса баъзилар 612 грамм деганлар. шунга кўра 30 грамм кумуш атрофида бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларига берган маҳрлари араб уламоларининг ҳисобига кўра 1 кило 487 грамм кумуш бўлган экан. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat