Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оқпадарлик

00:00 / 07.03.2012 | eski savollar | 811
Сизга минг истиҳола билан ёзмоқдаман. Отам мани ўз опасининг неварасига уйлантирган. Қариндошлар келишолмай охири бизни ажратмоқчи бўлишди. Ман норозилик билдиргандим. Мани оқ қилдилар. Энди манга ажр жазо масаласи қанақа? Манга айтишдики, энди дўзахи бўлдинг. Энди не хайрли амал қилмагилки, ҳисобга олинмас, то отанг рози бўлмагунча. Ҳозир отам билан гаплашиб тураман. Лекин авф этмаяптилар. Нима қилсам бўлади? Абадий дўзахиманми? Маъмур

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз тўғри иш қилгансиз. Отангизнинг иши нотўғри. Хотини билан ажрашиш ота-онага яхшилик қилиш доирасига кирмайди. Ота-она боласига оилангни буз дейишга ҳаққи йўқ.Аллоҳнинг амрига, диннинг таълимотига қаралса, ота-онанинг ҳаққи жуда ҳам улуғ. Бу ҳақийқатни ҳар бир мусулмон, ким бўлишидан қатъий назар, яхши билади, шу билан бирга, ота-онанинг ҳаққини қўлдан келганича адо этишга ҳаракат қилади.Аммо, дунёдаги барча махлуқотларга оид нарсаларнинг чегараси бўлгани каби, ота-она ҳаққининг ҳам чегараси бор. Банданинг Аллоҳнинг амрига зид бўлган хоҳиши рад қилинади. Холиққа маъсият бўладиган нарсада махлуққа итоат қилинмайди.Ислом таълимотида, иложи борича, оилани мустаҳкамлашга амр қилинган. Бошқа бировнинг – агар ўша биров ота-она бўлса ҳам – хоҳишига биноан оилани бузишга рухсат йўқ. Бу ҳақийқатни барча уламолар ўзларининг қадимги ва янги китобларида таъкидлаганлар.Муҳаммад ибн Муфлиҳ ибн Муҳаммад Мақдисийнинг «Ал-одобуш-шаръийя» номли китобида бу маънода алоҳида фасл бор. Унда жумладан, қуйидагилар айтилади:«Фасл: Хотинини талоқ қилишда ота-онага итоат қилиш вожиб бўлмайди. Агар отаси унга хотинини талоқ қилишни амр қилса, ижобат қилмайди. Буни асҳобларимизнинг кўпчилиги зикр қилган». Шайх Тақиюддийн онаси хотинини талоқ қилишга амр қилган киши ҳақида: «Унинг учун хотинини талоқ қилиш ҳалол бўлмайди. У онасига яхшилик қилаверади. Хотинини талоқ қилиш онасига яхшилик қилишдан эмас», – деган.Муовия ибн Райёндан ривоят қилинади:«У бир кишининг Атодан савол сўраганини эшитди: у кишининг онаси ва хотини бўлиб, онаси хотинини талоқ қилишидан бошқа ишга рози эмас экан. Шунда у:«Онаси ҳақида Аллоҳга тақво қилсин ва унга силаи раҳм қилаверсин», – деди. «Хотинини қўйиб юборадими?» – деди. «Йўқ», – деди Ато. Шунда ҳалиги одам: «Онаси шундан бошқага рози бўлмаяпти», – деди.«Уни Аллоҳ рози қилмасин! Хотини қўлида. Талоқ қилса ҳам танглик йўқ, тутиб қолса ҳам танглик йўқ», – деди».Ҳусайн Марвазий ривоят қилган.Демак, бу ердаги гаплар ҳам ушбу бобнинг мазмунидан келиб чиқади. Ота-она Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган нарсани буюрса, қилмаслик керак бўлади. Талоқ худди шундай нарса. Агар талоқ тушса, Роҳманнинг Арши ларзага келади, дейилади. Шунинг учун бу ривоят она боласидан хотинини талоқ қилишни қаттиқ талаб қилса ҳам, унга рухсат йўқлигининг далили сифатида келтирилди.Ҳумайддан ривоят қилинади:«Ҳасанга:«Бир кишини онаси хотинини талоқ қилишга амр этди?» – дейилди. Шунда Ҳасан:«Талоқ онага яхшилик қилиш ишларидан эмас», – деди».Ҳусайн Марвазий ривоят қилган.Одамлар тарафидан Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳига: «Бир одамнинг онаси: «Хотинингни талоқ қиласан», деб туриб олса, нима қилади?» дейилган экан. Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳи айтибдиларки, хотинини талоқ қилиш онага яхшилик бўладиган, яъни онанинг хурсандчилиги учун қилинадиган ишлардан эмас. Бу эса, онаси «Хотинингни талоқ қиласан», деб туриб олса, талоқ қилиш керак эмас, онасининг бу талаби нотўғри талаб, ношаръий талаб. Уни қилмаса, боласи гуноҳкор бўлмайди, деганидир.«Бир киши Имом Аҳмаддан:«Отам хотинимни талоқ қилишимга буюрмоқда?» – деб сўради.«Уни талоқ қилма!» – дедилар.«Умар розияллоҳу анҳу ўғли Абдуллоҳга хотинини талоқ қилишга амр қилган эмасми?» – деди у.«Отанг Умар розияллоҳу анҳудек бўлганда, сен ҳам қиласан», – дедилар Аҳмад ибн Ҳанбал.Яъни, «Отанг Умарга ўхшаб, ҳақ ва адолатни, ҳавойи нафсга эргашмасликни биладиган даражага етмагунча хотинингни талоқ қилмай тур», дейилмоқда. («Мавсуъа Фиқҳийя». 8-жуз, 71-72-бетлар)Худди шу маънодаги гап қизини мажбурлаб, ажратиб олишга уринадиган ота-оналар ҳақида ҳам айтилади.Шариатнинг ҳукми шу бўлганидан кейин ота-оналар инсоф қилишлари ва ўз фарзандларининг оиласини бузишни ўзларига эп кўрмасликлари лозим.

Топ рейтинг www.uz Openstat