Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уш шахридан,жуда мухим

00:00 / 22.08.2008 | eski savollar | 1449
Ассалому алайкум ,Шайх Хазратлари. Мен Уш шахридан ёзяпман.Хатимнинг бишида сизнинг «Дин насихатдир»китобидан олинган хадис ва иктибос билан бошламокчиман: Абу Хурайра (р.а)дан ривоят килинади: «Пайгамбар с.а.в:»Ким бир илмдан суралса-ю,бас,у ушани яширса,киёмат куни Аллох уни оловдан булган юган билан юганлайди»,дедилар». Иктибос:»Исломда илм уни билган олимнинг эмас,балки уша олим яшаётган жамиятнинг мулки хисобланади.Олим эса, уни узида омонат саклаб турган ишончли одам хисобланади.Жамият качон мухтож булиб колса,олим уша омонатдаги илмдан бериши лозим.Булмаса,мазкур олим уз жамиятига хиёнат килган булади.Бу денёда кутилиб кетса хам,охиратда,албатта,жазосини олади.»иктибос тугади. Биз бир гурух биродарлар сиздан деярли 1 йил мобайнида таблиг жамоа хакида аник жавоб ололмай келяпмиз.Балки бу саволни омматан бераётганимиз учундир.Балки,хоссатан берилса аникрок жавоб берган булармидиз.Тушунамиз,сиз фитна чикишини хохламайсиз.Якинда бир биродарим шу тугрида берган маълумот ва саволига(унда ибн Боз ва Яна 9та шайхларнинг шу жамоа хакида билдирган фикрлари бор эди)»Якиндан бери шу хакида саволллар купайиб кетди.Менимча,бу шу жамоа аъзоларини таргиби булса керак.Шу жамоа аъзолари билан сухбат килиб узингиз хулоса чикариб олинг»деган маънода жавоб ёзибсиз.Лекин,бизни узимиз хулоса чикариб олгани илмимиз етмайди.Таблийгни гапини эшитсак шуларники тугрига ухшайди.Хизбутчиларни эшитсак уларники,салафлар ёки тарикатчиларни эшитсак айнан уларп хак йулда эканга ухшайди.Бу албатта илмимизни камлигидандир.Таблиг тугрисидаги саволлар купрок айнан Киргизистондан булаётганини сабаблари бор.Масалан Ушнинг узида масжид имомлари икки хил фикрда.Баъзилари жамоани масжидга киритса,баъзилари умуман якин йулатмайди.Масалан, Шайх Аловиддин Мансур домла уларни умуман масжидига киргизмайди.Таблий хакида айтган баъзи марузаларидан куйида келтириб утаман:Аввал бу жамоатнинг фойдасини тан олиб утайлик.Ичиб юрган ,алкашлар шуни оркасидан намозга кириб коляпти.Лекин таблиг жамоа аъзоларинг 99.9%илмсиз.Яна узларича ёлгон ривоятлар айтишади .Масалан.»бир кишлокка борсак 1та хам мусулмон йук экан,биз даъват килиб хаммасини намозхон килиб юбордик» ёки «Даъватга чиксак милициялар ушлаб олиб камаб куйувди,биз уларни даъват килсак биз билан бирга даъватга чикиб кетишди»деган гапларни айтишади.Ислом дини бундай ёлгонларга мухтож эмас.Яна улар суннат деб кийиб юрган кийимлари арабларнинг эмас,балки хиндистонликлар ва покистонликларнинг кийимлари. Яна бир туйда куйидагиларни айтган:Шу нарсани ахмокларга фойдаси буляпти.Лекин бу бидъат.Минг чиройли булмасин лекин ,динда йук нарса булса,бу бидъат.Ким узича йук нарсани олиб кирса,Аллохнинг динида камчилиги бор экан,мен уни тугрилаб куйдим деган даъвони килган булади. Ха энди Аловиддин домла айтса булди ,шу нарса тугри экан дейилса,таблигчилардан бири сизга бир сахих нарсани айтайми деб куйидагиларни айтди:Киргизстонда Одил Дон(дон,бугдой билан иш килгани учун Дон деган лакаби бор экан) деган нихоятда бадавлат даъватчи Покистондан даъватдан келаётиб Тошкентга кунибди.Ва Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуфни зиёрат килгани кирибди.У киши каердан келяпсизлар дебди.Улар шунака,даъватга чикдик дебди.Шунда Шайх уларга»сизларга Аллох шу нарсани бериб куйди,шуни килинглар.Бизда бундай нарсага шароит йук»дебди.Шу сахих деб айтиб берилган нарсани мен Яна бир нечта кишидан эшитдим.Уларнинг орасида хар бир ривоят жуда тез таркайди.Бу канчалик сахих эканлиги бизга коронгу.Балки,Аловиддин домла айтган ёлгонларнинг биттасидир. Бу гаплар хамир учидан патир.бу хакда Ушда гап куп.Бизга аникрок жавоб берсангиз.Килиш керак ,савобли иш булса биз хам чикайлик.Агар бидъат булса биродарларни кайтарайлик

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сизга яна бир бор ташаккур. Мен бир ожиз бандаман. Қўлимдан келганича хизмат қилиш ниятим бор. Сизларнинг яхши ниятларингизга сазовор бўлиш нисиб бўлганига шукр. Аммо ҳамма нарсани ёки кўп нарсани билиман дейиш даъвоси йўқ. Иккинчидан, сайтга ўхшаш восита орқали ҳамма гапни ҳам атиш имокни йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat