Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон Карим ҳақида

00:00 / 25.10.2008 | eski savollar | 632
Шайх Ҳазратлари ба'зи ақида китобларида Қур'они Каримни маҳлуқ эмас дейишади. Илтимос шу ҳақда батафсил ма'лимот берсангиз. Саволда нуқсон бо'лса ёки ното'г'ри бо'лса аввалдан узр.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- АЛЛОҲНИНГ КАЛОМИ МАСАЛАСИ ҲАДИС ВА СУННАТ ИМОМЛАРИ НАЗДИДА Калом масаласидаги айтилган гаплар ўнтага етади. Уларнинг ҳаммасини зикр қилиб гапни чўзиб ўтирмаймиз. Фақат аҳли сунна ва жамоатнинг ақийдасини зикр қилиш ила кифояланамиз. Улар суннат ва ҳадис уламоларидир. Ўша гапларнинг тўққизинчиси: «Аллоҳ таоло қачон хоҳласа, қандоқ хоҳласа гапирувчидир. У зот эшитиладиган овоз билан гапирадир. Агар муайян овоз қадимий бўлмаса ҳам, каломнинг тури қадимийдир. Аҳли сунна ва жамоадан ривоят қилингани шудир». Хулоса қилиб айтганда, тўрт мазҳаб аҳилларидан бўлмиш аҳли сунналар ва улардан бошқа ўтгану қолганлар ҳаммаси Аллоҳ таолонинг каломи махлуқ эмаслигига иттифоқдирлар. Қуръон У зотнинг гапирган каломидир. У ўз зоти ила қоим бўлгандир. Имом ат-Таҳовий раҳматуллоҳи алайҳининг: «У зот субҳанаҳу ва таолонинг хоҳлаган вақтида, хоҳлаган шаклида гапирувчилиги бардавомдир ва У зотнинг каломининг тури қадимийдир», деган гаплари шунга далолат қилади. Шунингдек, имом Абу Ҳанийфа раҳматуллоҳи алайҳининг «ал-Фиқҳул Акбар»даги: «Қуръон мусҳафларда ёзилгандир, қалбларда ёд олингандир, тилларда ўқилгандир, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилингандир, бизнинг Қуръонни талаффуз қилишимиз махлуқдир. Қуръоннинг ўзи махлуқ эмасдир», деган гаплари ҳам шунга далолат қилади. Муаллифнинг: «ва уни ҳақиқатда Аллоҳнинг каломи, деб қаттиқ ишондилар. У одамларнинг каломига ўхшаб махлуқ эмасдир», деган гаплари мўътазилий мазҳабидагиларга раддиядир. Чунки, улар Аллоҳнинг каломи одамларнинг каломига ўхшаб махлуқдир, деб даъво қиладилар. Муаллифнинг: «Ҳақиқатда» деган сўзи, Қуръон ўз зоти ила қоим бўлган бир маънодир. У Аллоҳ таолодан эшитилмаган. Шунинг учун, у нафсоний каломдир. Чунки, ким ила нафсоний калом қоим бўлса, уни гапирмаган бўлса, унга, бу ҳақиқий калом дейилмайди, агар шундоқ бўлганида соқов ҳам гапирувчи бўлар эди», деганларга раддиядир.

Топ рейтинг www.uz Openstat