Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадисга тушунмаслик

11:01 / 07 март | JAMSHID | 149

Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ яқинда намоз ўқишни бошладик ва табийки базида ҳар ҳил васвас ҳаёллар келяпти. Биламан васваса келиши бу иймон белгиси ва бир саволга берган жавобингизни ҳам ўқиганман. Ўша саволни линкини топа олмадим шунинг учун тўлиқ саволни кўчирдим: Ассалому алайкум! Устозлар, хадисда бир киши пайғамбаримизга соллаллоҳу алайҳи васаллам шайтон менга намозим ва қироатим орасида васваса қилябди, деса “Аъузи”ни айтиб чап ёнинга уч марта туфлаш керак деган эканлар. Шунда намоз бузилмайдими? «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати: - Ва алайкум ассалом! Бу ишни намозни ичида қилинмайди. وَأَتَى عُثْمَانُ بْنُ أَبِي الْعَاصِ رَضِي اللهُ عَنْهُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ الشَّيْطَانَ قَدْ حَالَ بَيْنِي وَبَيْنَ صَلَاتِي وَقِرَاءَتِي يَلْبِسُهَا عَلَيَّ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: ذَاكَ شَيْطَانٌ يُقَالُ لَهُ خَنْزَبٌ، فَإِذَا أَحْسَسْتَهُ فَتَعَوَّذْ بِاللهِ مِنْهُ، وَاتْفِلْ عَنْ يَسَارِكَ ثَلَاثًا، قَالَ فَفَعَلْتُ ذَلِكَ فَأَذْهَبَهُ اللهُ عَنِّي. رَوَاهُ مُسْلِمٌ فيِ الرُّقْيَةِ «Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, шайтон мен билан намозим ва қироатим орасида тўсиқ бўлди. У мени қироатда адаштиряпти», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўша Ханзаб деб номланадиган шайтондир. Қачон уни сезсанг: «Аъузу биллаҳи»ни айтгин-да, чап томонга уч марта туфлагин», дедилар. У: «Мен шундай қилган эдим, Аллоҳ мендан уни кетказди», деди». Муслим «Руқя» – «Дам солиш» бобида келтирган. Шарҳ: Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳунинг саволлари намоз ичидаги шайтон васвасаси ҳақида бўлган. Ушбу ҳадисларга биноан, Ҳанафий мазҳабида «Биринчи ракъатда «аъузу биллаҳи» ичида айтилади», дейилган. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам! Гап шундаки шеригим ушбу ҳадисдаги ишни намоз ичида қилади. Мен шу жавобингизни ўқиб бериб намоз ичида қилиб бўлмаслигини айтсам ҳам ишонмаяпти. Уларни бундай дейишига асос йўқ чунки ҳадисда рухсат берилган. Сен ҳадисга ишонасанми ёки ўшаларгами деяпти. Илтимос нимага ушбу ишни намоз ичида қилиб бўлмаслигини батафсилроқ тушунтириб берсангиз . Аллоҳ илмингизни бунданда зойида этсин


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Намозни ичида юзни ўнг ёки чап томонларга буриш макруҳи таҳримий ҳисобланади. Ҳукм олишда фақат битта ҳадисга қараб ҳукм олинмайди. 

عَن أبي ذر، قَالَ: قَالَ رَسُول الله - صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ -: ( ( لا يزال الله مقبلاً عَلَى العبد وَهُوَ فِي صلاته مَا لَمْ يلتفت، فإذا التفت انصرف عَنْهُ) ) . رواه الإمام أحمد وأبو داود والنسائي 

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Банда намозида у ён бу ёнига юзини бурмас экан Аллоҳ бндасига юзланиб турган бўлади. Юзини буриши билан Аллоҳ таоло ҳам(раҳматини ундан) буради” дедилар.
Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Насоийлар ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat