Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздаги ният

13:15 / 08 сентабрь | Зиёдбек | 460
Ассалому алайкум! Мени саволим сизларининг НАМОЗДАН ОЛДИН НИЯТНИ ЭСДАН ЧИҚАРМОҚ @Саволлар_канал 5554-савол Ассалому алайкум! Агар намоздан олдин ният айтмасдан (Масалан: Бомдод намозини 2 ракат фарзини ўқишни ният қилдим) намоз ўқиб тугатса, ўқиган намоз қабул бўладими ёки бошқатдан ўқиш керакми? ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! Салом бериб ният қилиб янгитдан бошланг. Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати Мен Фозил қори рахимахуллохнинг намозга ният қилиш унутиш зарар қилмаслиги хақида айтганларини эшитдим.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз “намозни ният қилмаса” деган саволга жавобимизни ўқиб гап нимада эканлигини тушунмабсиз. Бир одам намозга киришишдан олдин қайси намозга киришаётганини қалбидан ният қилиши шарт. Мутлоқ намоз ўқишни ният қилдим деб намозни бошласа у нафл намози бўлади. Бу ерда қалбида ният қилганини тилида айтиш керак ёки айтмаслдик керак деган гап йўқ. Чунки ният қалбда қилинади. Сиз эса шу нарса тўғрисида гапираяпсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat