Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғусл

13:16 / 08 сентабрь | Dilshod | 578
Ассалому алайкум! 1). 5550 саволга берилган жавобнинг иккинчи бандига аниқлик киритиб беришингизни илтимос қиламан. Ўша ҳолатда давом эттирилиб олинган ғусл билан намоз ўқиш жоизми? 2). Мен одатда ғусл олишдан олдин ҳожатхонага кираман ва у ердан чиқиб ҳаммомга кираман, "бисмиллаҳ"ни айтиб кийимларини ечаман ва ғусл олишга киришаман. Ғуслни истинжо қилиш билан бошлайман. Кейин белдан паст қисмимни оёқларим учигача совун билан ювиб оламан. Ундан сўнг белимдан бўйнимгача бўлган қисмимни юваман. Ундан сўнг бош қисмимни, сочларимни юваман. Кейин оғиз бўшлиғимни, сўнг бурун бўшлиғимни юваман. Охирида бошимдан бошлаб оёғимгача яна бир бор сув қуйиб чиқаман. Пастдан юқорига қараб ювинишимга сабаб, истинжо қилган қўлларим юзимга бориб теккунга қадар аввал оёқларим, сўнг баданим (белимдан бўйнимга қадар) билан биргаликда яхшилаш ювилади деган ниятда бўламан. Бунга яна бир сабаб, ғусл олиш жараёнида бавл қилиш, ел чиқариш зарурати юзага келганда, ғуслни қайта қайта бошидан бошлайвермасдан, (мисол учун ғуслнинг ярмида ел чиқарсам ҳам уни келган жойидан давом эттиравериб) охирида (кўнгил ҳотиржамлиги учун ҳам) бошдан оёқ сув қуйиш билан тугатсам ғусулим дуруст бўлади деб ўйлайман. Фикри ожизим тўғрими, ғусулим етарли даражада бўлаяпти деб ҳисобласам бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Жоиз эмас, лекин жунубдан пок бўлган бўлади.
2). Сиз суннатга зид ғусл қилар экансиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тепадан бошлаганлар. Сиз ақлга эмас Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat