Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозга кеч қолганда

22:21 / 10.08.2015 | МУЗАФФАР ТУРДИМАМАТОВ | 1458
Ассалому алайкум! Ушбу саволни берганимда "Жамоат намозига улгуриб келган одам имомни саждада ёки аввалги қадада топса, такбирни айтиб қулоқ қоқиб тикка турган ҳолатда имомни кутиб олиши мумкунми ёки уларга қўшилиши шартми? Саволдаги ҳато ва камчиликлар учун узр сўрайман. Жавобингиз учун каттадан катта раҳмат". Қуйдаги жавобни бердингиз Ва алайкум ассалом! Имом сажда ёки қаъдада топса такбирни айтиб сано ўқийди. Сўнг имомга қўшилиб кетади. Мабодо тик турган ҳолатда имомни кутиб турса ҳам намози бузилмайди. Шу ўринда кейин келган кишининг сано ўқиши ҳақида маълумот берсак. Кеч қолиб келган киши икки ҳолатда яъни имом жаҳрий қилаётган вақтда ҳамда рукъуда турган ҳолда келса, такбирни айтиб сано ўқимайди. Бошқа барча ўринларда такбир айтиб намозга қўшилганида сано ўқийди, сўнг имомга қўшилиб намозни адо қилади. Валлоҳу аълам. Бу ерда имом саждада бўлса такбирни айтиб саждада санони ўқийдими ёки ташаҳҳудга ўтирганидами? Такбир айтиб намозга кирганда имомга эргашиш вожиб бўлиб қолмайдими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Такбирни айтиб тик турган ҳолатида санони ўқийди. Имомга эргашиш санодан кейин бўлади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat