Ассалому алайкум! Онамдан қолган уй бор квартирада яшаганимиз сабаб уни сотиб уйга бошки тўлов қилмоқчимиз, эримни 10 000 ақш дўлларида қарзлари бор, уйни пулидан қарзларини узишга кўмаклашсам тўгри бўладими?
Ассалому алайкум! Мен отамдан қарз олгандим, отам вафот этганлар. Олган қарзимни меросхўрларга тенг бўлиб беришда ўзимга хам бўлиб бераманми?
Ассалому алайкум! Намозни сўнгги дақиқаларида ўқилса савоби кўпроқ бўлади деган гап қанчалик тўғри? Баъзида шундай гаплар айтилади.
Ассалому алайкум! Аллоҳ томонидан пайғамбарлар учун айтилган «Алайҳиссалом» ибораси пайғамбарлардан ташқари яна кимларга айтилади? Ийсо Алайҳиссаломнинг оналари ҳазрати Марямга ҳам айтиш жоизми?
Ассалому алайкум! Пирга қўл берган одам байъатини бузса катта гуноҳ қилган бўладими?