Ассалому алайкум! Ота-онам яхши инсонлар, аммо улардан руҳий зулм кўрганман (ҳозир ҳам). Саволим шуки, уларга ўз мақомларида итоат этишим, лекин уларни яхши кўрмаслигим уларга оқ бўлишимга сабаб бўлмайдими?
Ассалому алайкум! Устозлар, 5 вақт фарз намозларни суннатини ўқимаса гуноҳ бўлади йўғми? Илтимосим бор эди, шу суннат намозларни ўқишга чорловчи гапларни айтсангизлар. Жавоб учун раҳмат.
Ассалому алайкум! Иккита эмизикли бола битта сўрғич (соска)ни эмиб қўйса нима бўлади ҳеч зарари йўқми (улар ўзаро тоға жиян) эмикдош бўлиб қолмайдими?