Ассалому алайкум! Дўстим бир тоғли жойга ишга кирган эди, у ерларда масжид жуда хам узоқ экан, ишга киргандан бери жума намозига чиқа олмаётган экан. Бундай жойларда ишлаш жоизми ёки иш жойини ўзгартирган мақулми?
Ассалому алайкум! Талабаман, ўқиш жойим 90 км дан узоқ, 14 кунда келиб кетаман, намозни тўлиқ адо қилаверайми, яни қаср қилиб ўқимасам гуноҳкор бўламанми?
Ассалому алайкум! Менинг додам 2016-йилда вафот этган, аммо маҳрни бермаган. Ҳозир бувам ҳаётлар, уларга маҳрни додамни болларни яни амакиларим бериш керакми ёки бувамни розилиги кифоя қиладими?