Ассалому алайкум! Биз бандалар беш вақт намозни адо этсак, Аллоҳга шукр келтирган хисобланамизми ёки намознинг хукми алохидами?
Ассалому алайкум! Зикр ҳалқаси ҳақида маълумот берасангиз. Ҳозир ҳам буни 3 ё 4 киши бўлиб, намоз ўқигандан сўнг ҳалқа бўлиб зикр айтиш жоизми?
Ассалому алайкум! Агар мусулмон одам хотинига уйдагиларни тазйиқи билан асабий равишда қалб хохишисиз уч талоқ бериб қўйса ва кейин бу ишига пушаймон бўлса хотинини қайта никохига олса бўладими?
Ассалому алайкум! Ҳозирда ҳаммамизга маълумки, корона вирусга қарши ҳамма эмланияпти. Шунда баъзи бирлар бу шариатга жоиз эмас бунинг таркибида ҳаром моддалар бор деб айтияпти, бу вакцинани олиш шариатга жоизми?
Ассалому алайкум! Жунуботдан сўнг аёллар сочини хамма қисмини ювиш керак. Мен ювганимда бошимда кучли оғриқ бўляпти шунунг учун масх тортсам бўладими?