Ассалому алайкум! Мендан бир кишини қарзи бор у киши мени 7 ойдан бери алдаб юрибти. Фирибгар қаллоб экан, шу кишини расмини интернет тармоқларига жойлаб бошқаларни огоҳлантирсам жоиз бўладими?
Ассалому алайкум! Никохимиз ўқилаётганда махрга 7 грамм тилло бераман деб айтгандим. 4.5 грамм олиб берганман. Қолган 2.5 грамм ўрнига аёлим телефон олиб беринг деябти. Шундай қилсам махр ўрнига ўтадими?
Ассалому алайкум! Қассоблик касбида шогирт устоздан дуо олиб кейин касбини бошласа бўлади дейишади. Шу қанчалик тўғри? Дуо олмасдан интернет ва китоблар орқали касбни ўрганиб қассобчилик қилса бўладими?