Ассалому алайкум! Мушкулларингизни Аллоҳ енгил қилсин. Муслимат дастурини ишга тушириб жуда яхши қилибсизлар. Эркаклар учун ҳам шундай дастур тайёрлайсизларми?
Ассалому алайкум! Бамдод ва хуфтон намозини суннатларини уйда, пешин ва шом сунатларини ишим туфайли ўқий олмаяпман. Улар кўп вақтни олаяпти. Пешин ва шомни фақат фарзини ўқисам бўладими?
Ассалому алайкум! Мен ҳозир Россиядаман, бу ерда рўза 29 кун бўлди ва мен 29-куни (арафа) шомга бир соатча қолганда фитрни масжиддаги “фитр” деб ёзилган қутига ташладим. Ҳозир кўнглим ғаш бўляпти, улгурдимми?
Ассалому алайкум! Эҳсон дастурхонига қўйиладиган ҳўл ва қуруқ меваларни сотиб олиб, яъни тўлиқ пулини бериб қўйиш керакми ёки ишлатилганига қараб охирида ҳисоб-китоб қилиш мумкинми?