Ассалому алайкум Намоз ўқиётиб сажда қилганда дуо қилиш кeрак дeб эшитдим. Сажда қилётганда яна бошқа ўқиладиган дуо борми ёки ўзимиз хоҳлаган нарсамизни сўраб дуо қилсак бўлавeрадими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ассалому алайкум! Қазо намози аввалида азон ўқилиши вожибми? Қазо намозлари кўп бўлса, орасида такбир айтиладими? Излаш хизматидан излаб саволларимга тўла жавоб ола олмадим. Ёрдам берсангиз. Олдиндан ташаккур!
Ассалому алайкум! Яқинда отам оламдан ўтган. Мен қурбон ҳайити вақтида қурбонлик қилсам бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ассалому алайкум! Устозлар, мен иш юзасидан баъзида намозимни вақтида адо эта олмайман. Шунинг учун машинада ўқишга мажбур бўламан. Бу намозим қабул бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ассалому алайкум! Эшитишимча гўдак ёнига шом намозидан сўнг ота-онасидан бошқа ҳeч ким кирмас экан. Шу гап тўғрими. Олдиндан раҳмат. Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин.